Айрим ҳудудларга «пластик» идишларни олиб киришга жавобгарлик белгиланиши мумкин
Жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган қонун лойиҳасида «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, мазкур қонун 45-1-модда, яъни табиатни тез йўқолиб кетмайдиган маҳсулотлар билан ифлосланишдан муҳофаза қилишга доир модда билан тўлдирилади.
Бунда табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ҳудудларга, моддий маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудларга бир марталик пластик маҳсулотларни (табиий органик полимер махсулотлар мустасно) олиб кириш, сотиш ва ишлаб чиқариш тақиқланади.
Олиб кириш, сотиш ва ишлаб чиқариш тақиқланган бир марталик пластик маҳсулотларнинг рўйхати эса Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдқиланади.
Шунингдек, юқоридаги чекловлар учун маъмурий жавобгарлик белгилаш мақсадида МЖтК 91-4-модда билан тўлдирилади.
Унга кўра, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ҳудудларда, моддий маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудларга бир марталик пластик маҳсулотларни (табиий органик полимер махсулотлар мустасно) олиб кириш, сотиш ва ишлаб чиқариш, қиймати ва миқдорига қараб, фуқароларга БҲМнинг 2 бараваридан 25 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 5 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter