Сурхондарёдаги хонадонлардан бирида ноёб турдаги кийик топилди (фото)
Сурхондаро вилояти, Узун тумани, «Деҳқон» маҳалласида яшовчи фуқаро хонадонида кийикнинг ноёб тури ва унинг боласи сақланаётгани маълум бўлди.
Айни дамда Сурхондаё вилоятида бўлиб турган Экология вазирлиги ишчи гуруҳи ва «Боботоғ» миллий табиат боғи ходимлари томонидан кийик ва унинг боласи вақтинчалик Термиз ҳайвонот боғига топширилди.
Ҳозирда кийикнинг қайси турга мансуб эканлиги, ушбу ҳудудга қандай келиб қолгани ва бошқа тафсилотлар ўрганилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter