Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Битта кесилган дарахтнинг бадали — 50 туп кўчат...

Битта кесилган дарахтнинг бадали — 50 туп кўчат...

Фото: «Zakon.kz

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бир талай олма дарахтлари кесиб юборилди.

«Zakon.kz» ёзишича, Олмаота яшил иқтисодиёт бошқармаси, маҳаллий полиция ва махсус табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси вакиллари ижтимоий тармоқларда хабар тарқаганидан сўнг воқеа жойига етиб боришган ва 21 туп олма дарахти таг-туги билан кесиб юборилганини тасдиқлашган.

Акт тузилиб, энг кам иш ҳақининг 500 бараварига тенг ёки 1 млн 531 минг 500 тенге (38 млн сўм атрофида) зарар етказилганини ҳисоблашган ва полиция департаментига тегишли чора кўриш учун хат йўллашган.

Олмаота ҳокимлиги хабарига кўра, воқеа юзасидан жиноий иш очилган.

Агарда ушбу ишда дарахткесарларнинг айби тўлиқ бўйнига қўйилган тақдирда, яшил майдонларни ҳимоя қилиш қоидаларига мувофиқ, уларга кесган дарахтлари ўрнини қоплаш учун умумий фойдаланишдаги ерларда 1 050 туп дарахт экиш мажбурияти юклатилади. Битта кесилган дарахтнинг бадали — 50 туп кўчат.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг