Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Экологик экспертиза тўғрисида»ги қонунга ўзгаришлар киритилмоқда

«Экологик экспертиза тўғрисида»ги қонунга ўзгаришлар киритилмоқда

«Экологик экспертиза тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг янги таҳрирдаги лойиҳаси муҳокамаси бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирнинг асосий мақсади – амалдаги қонунчиликдаги камчиликлар, янги қонун лойиҳасини қабул қилишдан фуқаро ва тадбиркорлик субъектлари учун бўладиган ижобий натижаларни ОАВ орқали кенг жамоатчиликка етказишдан иборат бўлди.

Тадбир давомида маълум қилинишича, қонунчиликка қуйидаги янгиликлар киритилмоқда:

1. Амалдаги Қонун номи «Экологик экспертиза тўғрисида» бўлиб, янги таҳрирдаги Қонун лойиҳаси Экологик баҳолашнинг барча жабҳаларини қамраб олиши сабабли «Давлат экологик экспертизаси ва атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тўғрисида» этиб номланди;

2. Экологик экспертиза хулосаларини беришда жамоатчилик фикрини инобатга олиш мажбуриятлари киритилди (Орхус конвенцияси талаблари асосида);

3. Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва Стратегик экологик баҳолаш мезонлари киритилди (Эспо конвенцияси ва Стратегик экологик баҳолаш баённомаси талаблари асосида);

4. Амалдаги 4 та хавфлилик тоифалари ҳалқаро талабларга мувофиқ 3 тага ўтказилди;

5. Қонуности ҳужжатлари Вазирлар Маҳкамасининг 541-сон ва 14-сон қарорлари ўрнига тўғридан тўғри ишлайдиган Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Кутилаётган натижалар:

1. Объектларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини баҳолашнинг барча жабҳаларини қамраб олади;

2. Экологик экспертиза хулосалари сифати ошади, жамоатчиликнинг фаол иштироки таъминланади;

3. Республикага сармоя киритмоқчи бўлган инвесторлар учун ишончли экологик баҳолаш тизими жорий этилади;

4. Давлат дастурлари, Бош режалар ва йўл хариталарининг Стратегик экологик баҳолаш тартиблари жорий этилади;

5. Лойиҳа ташкилотларининг рейтинг тизими жорий этилади;

6. Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича ягона автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилади.

Шунингдек, матбуот анжуманида амалдаги «Экологик экспертиза тўғрисида»ги Қонунга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар, халқаро стандартларга мувофиқлаштирилиши, жумладан, жамоатчилик иштироки, Орхус ва Эспо конвенциялари ҳамда Стратегик экологик баҳолаш талаблари киритилиши бўйича маълумотлар берилиб, фикр-мулоҳаза муҳокама ўтказилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг