Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда дюгонлар қирилиб кетди

Хитойда дюгонлар қирилиб кетди

Фото: Zooclub.ru

Хитой жанубий сувларида асрлар давомида яшаб келган денгиз сутэмизувчилари — дюгонлар қирилиб кетди. Бу ҳақда CNN Лондон зоология жамияти (ZSL) ҳамда Хитой фанлар академиясига асосланиб хабар берди.

Бу ҳудудларда дюгонлар сони 1970-йиллардан қисқаришни бошлаган. Сабаби: балиқчилик, кемалар билан тўқнашувлар ҳамда дюгонлар яшаши учун шароитнинг тинмай бузилиб бориши эди.

Таъкидланишича, бу Хитой қирғоқбўйи сувларида йирик сутэмизувчиларнинг биринчи марта функционал қирилиб кетишидир.

1988 йили Хитой давлат кенгаши дюгонни биринчи даражали асосий ҳимояланган жонивор сифатида таснифлаганди. Табитани муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи эса бу турни энг ҳимоясиз жониворлар рўйхатига киритганди.

Маълумот учун: Таржима қилинганда номи «денгиз қизи» ёки «сув париси» маъносини берувчи, денгиз сигири деб ҳам аталувчи дюгон (Dugong)лар сувўтлар билан озиқланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг