«Йўқолган» қуш илк бор яна суратга олинди
Орнитологлар йўқолган деб тахмин қилинган қушнинг Африкада илк фотосуратларини олишди. Сариқ рангли дубулғабош қуш (Prionops albert) тахминан 20 йил давомида ёввойи табиатдан изсиз йўқолган.
Техас университети олимлари бу ноёб қушни Конго Демократик Республикаси шарқидаги экспедиция чоғида пайқаб қолишади. Дубулғабош тоғ ёнбағридаги булутли ўрмонлардан топилган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу тур Марказий Aфрикадаги тоғ тизмаларининг ғарбий ён бағирларида эндемик ҳисобланади. Бу ҳудудга ташриф буюриш хавфли бўлгани учун унчалик ўрганилмаган, аммо сўнгги йилларда олимлар уни ўрганишга киришишган.
Учта жойда жами 18 та қуш топилган. Бу кашфиёт олимларда чекка ҳудудларда яширинган ноёб турнинг популяцияси кўп ва соғлом эканлигига умид уйғотди. Бироқ, уларга ёғоч кесиш ва кончилик фаолияти таҳдид солмоқда. Бу қушларнинг табиий яшаш муҳитини бузади ва бутунлай йўқ бўлиб кетиш хавфини яратади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter