Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда хонадонда боқиб келинган шер боласи олиб қўйилди

Самарқандда хонадонда боқиб келинган шер боласи олиб қўйилди

Бир муддат олдин ижтимоий тармоқларда Самарқандда фуқаро ўз машинасида шер боласини олиб юрганлиги акс этган видеотасвир тарқалган эди.

Вилоят Экология бошқармаси ҳамда тегишли идоралар томонидан тезкор тартибда ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш натижасида Самарқанд туманида яшовчи фуқаро Африка шери боласини туманнинг Оқбўйро маҳалласи ҳудудидаги дала ҳовлиларнинг бирига яширишга урингани маълум бўлди. Шер боласи дала ҳовлининг сим тўсиғига боғлаб кетилган ҳолда топилди. Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинди ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилди.

Маълум қилинишича, айни пайтда ушбу қонунбузарлик юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, вилоят прокуратураси томонидан ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг