
Қозоғистон товуқ тухуми импортини олти ойга тўхтатди
Чеклов 9 апрелдан кучга кирди.

Давлатимиз раҳбарини Қозоғистон президенти кутиб олди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Олмаота шаҳрига борди.

Президент Қозоғистонга жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 29 март куни амалий ташриф билан Олмаота шаҳрига жўнаб кетди.

Президент Мирзиёев 29 март куни Олмаотага боради
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 29 март куни олий даражадаги норасмий учрашув ўтказиш учун амалий ташриф билан Олмаота шаҳрида бўлади.

Ўзбекистонлик мутахассис ўзбек ва қозоқ футболини таққослади
Қозоғистоннинг «Sports.kz» портали «Пахтакор» академиясида фаолият олиб бораётган мураббий Павел Пуришкин билан суҳбатлашиб, Ўзбекистон ва Қозоғистон футболи, шунингдек, Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Али Алиевнинг яқинда берган интервьюси ҳақида фикрларини сўради.

Қозоғистон қорамол ва қўйларни экспорт қилиш тақиқини узайтиради
Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қорамол ва қўйларни мамлакатдан ташқарига олиб чиқишга қўйилган чекловни яна 6 ойга узайтирмоқчи.

Қозоғистон суди ўзбекистонликни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди
Қозоғистоннинг Ғарбий Қозоғистон вилоятида тўрт нафар ватандошини ўлдирган 48 ёшли ўзбекистонлик умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Полшада ўзбекистонликларнинг тана аъзоларини сотган аёл қўлга олинди
Қозоғистон суди аёлни сиртдан 12 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Туркистон шаҳрига алоҳида мақом берилди
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев «Туркистон шаҳрининг алоҳида мақоми тўғрисида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати маълум қилди.

Олмаотада БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистон тараққиёти маркази очилади
Қозоғистон учун муҳим ташқи сиёсий ютуқ.

Ўзбек-қозоқ чегарасида 4 та қўшимча савдо йўлаклари очилади
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш мақсадида 4 та қўшимча савдо йўлаклари очишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистонлик бутун бошли оила Қозоғистонда газдан заҳарланиб, вафот этди
Жорий йилнинг 2 март куни Қозоғистон Республикаси, Манғистау вилояти Мунайли тумани Басқудуқ қишлоғидаги хусусий уйда бир оиланинг заҳарланиш ҳолати қайд этилди. Ёрдам кўрсатиш учун етиб келган қутқарувчилар ва тез тиббий ёрдам бригадалари воқеа жойида етти кишини топди, уларнинг беш нафари вояга етмаганлар бўлиб, барчаси жойида вафот этган.

Қозоғистон бензин ва дизел ёқилғиси экспортига қўйилган чекловни узайтиради
Қозоғистонда нефт маҳсулотлари экспортига қўйилган чекловни олти ой муддатга узайтириш таклиф қилинмоқда.

Қозоғистон медиаси билан ҳамкорлик юзасидан келишиб олинди – Шерзод Асадов
Самимий руҳда ўтган учрашувда медиа соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга оид масалаларнинг кенг доираси батафсил муҳокама қилинган. Икки давлатнинг қардош халқлари ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилиши ҳақида якдил фикр билдирилди.

Олмаотадаги туман туфайли иккита рейс Тошкентга келиб қўнди
Олмаота аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли иккита рейс Тошкентдаги муқобил аэродромга йўналтирилди.

Тўқаев «Жомарт» конидаги фожиа муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Оқўрда хабарига кўра, давлат раҳбари ҳукуматга фавқулодда ҳолат сабабларини чуқур ўрганишни топширган.

Элчи: Ўзбекистон шунчаки истиқболли бозор эмас, стратегик ҳамкор
Ўзбекистон Қозоғистон учун шунчаки истиқболли бозор эмас, балки стратегик ҳамкордир, дейди Қозоғистоннинг юртимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов.

Тадбиркор Қозоғистондаги авиаҳалокатда вафот этганларнинг оилаларига квартира совға қилди
Ақтауда Озарбайжон ҳаво йўллари ҳалокати қурбонлари хотирасига бағишланган парад бўлиб ўтди.

Ўзбекистон жорий йилда Қозоғистонга 16 млрд куб метр сув жўнатади
Ўзбекистон жорий йилнинг 1 октябрига қадар Қозоғистонга 16 миллиард куб метр сув жўнатади. Бу борада Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов ҳамда Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамраев икки томонлама сув ҳамкорлигини чуқурлаштириш бўйича қўшма ишчи гуруҳининг 12-йиғилишида келишиб олган.

Бош вазир амалий ташриф билан Олмаотада бўлади
Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди.

Қозоғистон бензин ва дизел ёқилғиси экспортига ҳам тақиқ қўйди
Қозоғистон темир йўл транспортида бензин ва дизел ёқилғисини олиб чиқишга тақиқ жорий қилди.

Қозоғистон 28 январдан картошка олиб чиқишни тақиқлади
Фақат Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатлар бундан мустасно.

Тўқаев Қозоғистонда иккинчи АЭСни ҳам қурмоқчи
У мамлакатда ядровий кластерни яратишга киришиш лозимлигини таъкидлади.

Қозоғистон билан чегара пунктида чеклов ўрнатилди
Рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларининг «Тажен» (Қозоғистон) – «Довут ота» (Ўзбекистон) чегара ўтказиш пункти орқали ҳаракати узлуксиз давом эттирилади.

«Жарималар жиноятнинг олдини олишга қаратилиши керак, бюджетни тўлдиришга эмас…»
Қозоғистонлик депутат Асхат Аймагамбетов Қозоғистонда маъмурий жарималар тизимини ислоҳ қилиш зарурлигини эълон қилди. Унинг фикрича, жарималар жиноятларнинг олдини олишга қаратилиши ва бюджетни тўлдириш воситаси сифатида фойдаланилмаслиги керак.

Қозоғистон Ўзбекистонга картошка экспортини чеклади
Қозоғистон ҳукумати Ўзбекистонга картошка экспортини 6 ой муддатга чеклади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилади
Остона шаҳрида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида сайёҳлик поездлари қатнови тўғрисида битим имзоланди.

Остона нуфузли машваратга мезбонлик қилади
2024 йил 13-14 июнь кунлари ўтиши режалаштирилган Остона халқаро форуми Қозоғистонда апрель ойида рўй берган сув тошқинлари ортидан кейинроққа қолдирилганди.

Қозоғистонда қозоқ тилида хизмат кўрсатмаган қаҳвахона аҳоли норозилиги сабаб касодга учради
Остонада мижозига қозоқ тилидаги менюни тақдим этишдан бош тортиш билан боғлиқ жанжал қаҳвахонанинг ёпилиши билан якунланди.

Қозоғистонда АЭС қурилиши қанча одамни иш билан таъминлаши айтилди
АЭС қурилиши 10 йил давом этиши мумкин.

Қозоғистонда икки йилда 27 нафар «жиноий авторитет» қўлга олинди
Охирги икки йилда Ички ишлар вазирлиги томонидан уюшган жиноий гуруҳлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш ва иштирок этиш билан боғлиқ 120 дан ортиқ, шу жумладан, 13 та трансмиллий жиноят иши рўйхатга олинган

Тўқаев Назарбоевнинг Путин билан учрашувларига изоҳ берди
Шунингдек, президент қўшҳокимиятчилик ҳақида ҳам гапирди.

Тўқаев давлатни парламент бошқаришига муносабат билдирди
«Яшашга ҳақли, бироқ собиқ иттифоқ мамлакатларига ҳозирча наф келтирган эмас».

Тўқаев учоқда Ерни тўрт марта айланиб чиқди
Шу тариқа Қозоғистон президенти самолёт ва вертолётда жами 245 соат 18 дақиқа вақт ўтказган.

Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев телефон орқали мулоқотлашди
Давлатимиз раҳбари ва Қозоғистоннинг биринчи Президенти кириб келаётган Янги йил муносабати билан бир-бирини самимий қутлаб, қардош халқларимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.

Ўзбек-қозоқ чегарасида махфий туннел аниқланди
У нефт маҳсулотлари контрабандаси учун хизмат қилган.

Украина: Озарбайжон самолёти ҳалокатида Россиянинг «қўли бор»
Озарбайжоннинг Embraer 190 самолёти Россиянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан ўққа тутилгани ортидан ҳалокатга учради.

Қозоғистондаги авиаҳалокатда қанча одам қурбон бўлгани айтилди
Самолёт қулаган ҳудудда фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Қозоғистонда 46 нафар ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди
21 декабрга ўтар кечаси Самара – Чимкент йўлининг Қозоғистоннинг Оқтўба вилояти Ирғиз туманидан ўтувчи қисмида автобус бузилиб, йўловчилар совуқда қолиб кетди.

Қозоғистон зилзиладан жабр кўрган Ғозиантепда мактаб қуради
Қозоғистон Республикаси Туркиянинг Ғозиантеп вилояти Нурдоғи шаҳрида мактаб қуришга киришди. Ғозиантеп 2023 йил 6 февралда рўй берган даҳшатли зилзилада энг кўп жабр кўрган ҳудуд саналади.

Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон халқини табриклади
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 16 декабрь – Мустақиллик куни муносабати билан мамлакат халқига йўллаган табригида ҳурриятдан юксак бойлик йўқлигини таъкидлади.

ОҲИЧКда Қозоғистоннинг раислиги якунланмоқда
Қозоғистон Республикасининг Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашдаги (ОҲИЧК) раислиги якунланмоқда.

Ўзбекистонликларни олиб кетаётган автобус Қозоғистонда бузилиб қолди
Қутқарувчилар воқеа жойига зудлик билан етиб борган.

Ҳар бешинчи Қозоғистонлик мамлакатдан кўчиб кетишни ўйлайди - тадқиқот
Миграция кайфияти кўпроқ ёшлар ва ўрта ёшдагилар орасида кузатилади. 18 ёшдан 29 ёшгача бўлган гуруҳда тахминан 25%, 30 ёшлилар орасида эса бу кўрсаткич 30% га етади.

Уч боксчимиз Қозоғистон вакилига қарши: Осиё чемпионатидаги дастлабки рақиблар
Бугун Таиландда бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олади.

Путин давлат ташрифи билан Қозоғистонга борди
Уни Остона аэропортида республика президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев кутиб олди.

Ўзбекистон–Қозоғистон: туризмга доир ҳужжатлар имзоланди
Тошкентда бўлиб ўтган «Ипак йўлида туризм» 29-халқаро сайёҳлик ярмаркаси доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон вилоятлари ўртасида сайёҳлик соҳасида ҳамкорликка доир ҳужжатлар имзоланди.

Қозоғистон нефти неча йилга етиши айтилди
Углеводород хом ашёси конлари сони 548 та, умумий нефт захираси — 4,3 млрд тонна.

Ўзбекистон — Қозоғистондаги хорижий компаниялар сони бўйича учинчи ўринда
Қозоғистонда рўйхатга олинган чет эл билан ҳамкорликдаги ва хориж компаниялари сони жадал ошиб боряпти.

Оқтов шаҳрига Туркий дунёнинг 2024 йилдаги маданий пойтахти мақоми берилди
Ашхободдаги йиғилишда Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркия, Туркманистон ҳамда халқаро ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этди.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида туристик поезд қатнови йўлга қўйилди
16 ноябрдан Олмаота – Туркистон – Тошкент – Олмаота йўналиши бўйича илк темирйўл саёҳат дастури йўлга қўйилди.

Қозоғистонда газ портлаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди
Тез тиббий ёрдам бригадаси 16 нафар жабрланувчини Остона шаҳар шифохонасига етказди.

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасида «яшил» энергияни ривожлантиришга доир битим имзоланди
Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қайта тикланувчи энергия иқтисодий мақсад эмас, балки келажакка қўшилаётган ҳисса, келгуси авлодлар олдидаги масъулият туйғусининг натижаси эканлигини таъкидлади.

KazAID: асосий мақсад маълум қилинди
KazAID Қозоғистон Республикасининг 2014 йил 10 декабрдаги “Тараққиётга расмий ёрдам тўғрисида”ги қонуни ва мамлакат ҳукуматининг 2020 йил 15 декабрдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Миграция агентлиги огоҳлантириш эълон қилди
Шунингдек, яқин ҳафталар давомида жойларда туман, кучли ёмғир ҳамда йўлларда музлаш ҳолатлари Республика даражасидаги автойўлларда ҳаракатланишда қийинчиликларни вужудга келтириши мумкин.

Қозоғистонда авиаҳалокат юз берди
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида вертолёт ҳалокатга учради. Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар ёнғинни ўчиришган.

Чегарада ўзбекистонлик ҳайдовчи калтакланган: айбдорни Қозоғистон полицияси қидиряпти
Жорий йил 3 ноябр куни Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги (Қозоғистоннинг Туркистон вилояти, Сариёғоч тумани) «С.Нажимов – Казигурт» назорат-ўтказиш пунктида ўзбекистонлик ҳайдовчи калтакланган. Транспорт вазирлиги мазкур ҳолат бўйича Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва бошқа тегишли идоралари билан музокаралар олиб борилганини маълум қилди.

Қозоғистонга бораётган фуқаролар огоҳлантирилди
Сўнгги кунларда Қозоғистон Республикаси ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совуши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда.

«Халққа ҳисобдор давлат». Қозоғистон элчиси мамлакатнинг асосий мақсади ҳақида гапирди
25 октябрь Қозоғистонда Республика куни сифатида байрам қилинади. 1990 йилнинг мазкур санасида Қозоғистон Давлат мустақиллиги тўғрисида декларация қабул қилинган эди.

Тил ҳақидаги ҳазил россиялик мураббийга қимматга тушди
13 октябр куни Миллатлар лигасида Словенияга мағлуб бўлгач (0:1) Черчесов ўзига қозоқ тилида савол берган журналистга «Сиз французча гапиряпсизми?» дея жавоб берган.

Россиядан қайтаётган олти нафар ўзбекистонлик Қозоғистон йўлида ҳалок бўлди
Қозоғистоннинг Мангистау вилоятидаги «Бейнеу-Тожен» трассасида ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди, натижада олти нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, яна тўрт нафари касалхонага ётқизилди.

Қозоғистонда Telegram офиси очилади
«Telegram билан унинг офисини очиш ва вакилини тайинлаш бўйича келишувга эришилиб, контент назоратини ошириш йўлида муҳим қадам ташланди», — деди вазир.

Остонада қиш: бир суткада 120 га яқин ЙТҲ, 12 киши жароҳатланди
Биринчи қор Қозоғистон автойўлларида муаммолар туғдиришни бошлади.

«Яқин Шарқда куч усулидан воз кечиш вақти келди» – Қозоғистон сенати раиси
Сўнгги йилларда инсоният мисли кўрилмаган таҳдидларга дуч келди ва курраи арздаги барча ихтилофлар бир-бирига боғлиқ бўлиб қолмоқда, дейди Қозоғистон Парламенти сенати раиси, Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари қурултойи котибияти раҳбари Маулен Ашимбаев.

ШҲТ кузатувчилар миссияси Қозоғистондаги референдум юзасидан баёнот берди
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) кузатувчилари Қозоғистонда 6 октябрь куни АЭС қурилиши бўйича ўтказилган референдумнинг легитимлигини эътироф этди.

Референдум: Қозоғистонликларнинг 71 фоиздан ортиғи АЭС учун овоз берди
Жорий йил 6 октябрь куни Қозоғистонда АЭС қуриш бўйича умумхалқ референдуми бўлиб ўтди. Унда қоғозистонликлар мамлакат атом энергиясига муҳтожми ёки йўқлигини ҳал қилишди.

Экзитпол: Қозоғистонликлар АЭС қурилишига «ҳа» дедими ёки «йўқ»?
Қозоғистонда 6 октябрь куни бўлиб ўтган атом электр станцияси қурилиши бўйича референдум юзасидан экзитпол натижалари эълон қилинди.

Қозоғистонда референдум: Тўқаевдан муҳим баёнот, овоз бергани келган 100 ёшли отахон (фото)
Бугун, 6 октябрь куни Қозоғистонда атом электр станцияси қурилиши бўйича референдум бўлиб ўтмоқда.

Марказий Осиё икки муҳим минтақа ўртасида кўприк бўлиши керак – Роман Василенко
Расмий Остона Марказий Осиё ва Европанинг транспорт-логистика тизими интеграциялашувини жадаллаштиришни таклиф қилмоқда.

Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича референдум: асосий рақамлар очиқланди
Овоз бериш 6 октябрь куни соат 7:00 дан 20:00 гача давом этади.

Қозоғистонга АЭС нега керак? Тўқаев жавоб қайтарди
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатда атом электр станцияси (АЭС) қурилишини тараққиёт талаби деб атади.

2024 йил бошидан буён 5 мингга яқин этник қозоқ Ўзбекистондан Қозоғистонга кўчиб кетди
1991 йилдан буён Қозоғистонга 1 млн 140,7 минг нафар этник қозоқ қайтиб келган.

Туркистондаги колонияда маҳбуслар ғалаён кўтаришди
Туркистон вилоятидаги колонияда маҳкумлар томонидан тартибсизлик уюштирилди, уч киши жароҳатланди

Қозоғистон элчиси мукофотланди
Мукофотни дипломатга бугун, 19 сентябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов топширди.

Президентнинг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди
Аэропортда давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов кузатиб қўйди.

Президентни Қозоғистон Бош вазири кутиб олди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга борди.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга боради
Таъкидлаш жоизки, "Марказий Осиё – Германия" форматидаги биринчи саммит ўтган йилнинг 29 сентябрь куни Берлин шаҳрида ўтказилган эди.

Йўловчи автобуси кўприкдан қулаб, микроавтобус устига тушди (фото)
Бу вақтда Mercedes-Benz Sprinter микроавтобуси Бишкекдан Олмаота томон кетаётган бўлган. Автобус унинг устига тушган.

Қозоғистонда қашшоқлик даражаси кескин ошгани маълум қилинди
Қашшоқликнинг энг юқори даражаси Туркистон вилоятида қайд этилган.

Бахтиёр Иброҳимов Қозоғистон президентига ишонч ёрлиғини топширди
Тўқаев етти давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди
Остонада Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари очилиш маросими бўлиб ўтади.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги янги элчиси тайинланди
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги янги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси тайинланди. Янги элчи Бахтиёр Ибрагимов Қозоғистон пойтахтига етиб борган.

Қозоғистонда қаровсиз қолиб кетган ўзбекистонлик болалар қайтарилди
Турли сабабларга кўра Қозоғистонда қаровсиз қолиб кетган вояга етмаган ўзбекистонлик болалар Ватанга қайтарилди.

Қозоғистон компанияси Humo тўлов тизимини хусусийлаштиришда иштирок этмоқчи
Қозоҳистоннинг Kaspi финтех компанияси Humo тўлов тизимининг оператори бўлган «Миллий банклараро процессинг маркази» АЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушининг кимошди савдосида иштирок этиш истагини билдирди.

Украинанинг Қозоғистондаги собиқ элчисига сиртдан ҳукм ўқилди
2022 йилда қозоғистонлик блогерга берган интервьюсида Врублевский украиналиклар имкон қадар кўпроқ русларни ўлдиришга ҳаракат қилишаётганини, чунки шунда «украиналик болалар камроқ ўлим топишини» айтганди.

Қозоғистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик шартномаси тузилди
Бундан ташқари, икки давлат раҳбарлари қўшма инфратузилма ва сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Лукашенконинг интервьюсидан сўнг Беларус элчиси Қозоғистон ТИВга чақирилди
Беларус президенти Александр Лукашенконинг «Россия» телеканалига берган интервьюсидан сўнг Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу Беларус элчиси Павел Утюпинни идорага чақирган.

Қозоғистонда АЭС қурилиши масаласи хавотир ва танқидларга сабаб бўлмоқда
Соҳа экспертлари ва пойтахт аҳолиси вакиллари қатнашган эшитувлар якунига кўра, Қозоғистонда АЭС қурилиши масаласида референдум ўтказиш санаси белгилаб олинади.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси миссиясини якунлади
Саидикром Ниёзхўжаев олий давлат мукофоти – II даражали «Достиқ» ордени билан тақдирланди.

Қозоғистонда бокс термаси мутасаддилари тўлиқ ишдан четлатилди
Бунга олимпиададаги муваффақиятсизлик сабаб бўлгани айтилмоқда.