Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тил ҳақидаги ҳазил россиялик мураббийга қимматга тушди

Тил ҳақидаги ҳазил россиялик мураббийга қимматга тушди

Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов (2016-2021 йилларда Россия терма жамоасини бошқарган) қозоқ тили ҳақидаги ҳазилдан сўнг 738,4 минг тенге (тахминан 1500 доллар) миқдорида жаримага тортилди.

13 октябр куни Миллатлар лигасида Словенияга мағлуб бўлгач (0:1) Черчесов ўзига қозоқ тилида савол берган журналистга «Сиз французча гапиряпсизми?» дея жавоб берган. 

Мамлакат Туризм ва спорт вазирлиги ҳодисага муносабат билдирган ва тушунтириш талаб қилган. Қозоғистон футбол федерацияси буни ҳазил эканлигини, Черчесов қозоқ тилига катта ҳурмат билан қараши ва уни фаол ўрганаётганини тушунтирди.

Бу Черчесов билан содир бўлган биринчи воқеа эмас. Июнь ойида у қозоқ тилида берилган саволга осетин тилида жавоб беришни таклиф қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг