Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўқаев: «Бу – тарихий шартнома, улкан ютуқ»

Тўқаев: «Бу – тарихий шартнома, улкан ютуқ»

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон ўртасида чегарага оид шартнома имзоланганига муносабат билдирди

“Яқинда Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон кўп йиллардан бери ҳал этилмаган чегара масаласи бўйича муштарак тўхтамга келди. Биз тарихий шартнома имзоланишини улкан ютуқ деб баҳолаймиз. Биз ҳамиша хайрихоҳ-кўмакчи бўлган қардош давлатлар учун хурсандмиз. Ҳозирги беқарор даврда бирлик ва ўзаро муроса, шубҳасиз, алоҳида қадр-қиммат касб этмоқда. Тинчлик ва барқарорлик фақат тақдир туҳфаси эмас. Бу бизнинг бирдамлигимиз ва муштарак саъй-ҳаракатларимиз маҳсули ҳамдир”, – деди президент Қ.Тўқаев Қозоғистон халқи ассамблеясининг ХХХІV сессиясидаги нутқида.

Аввал хабар берганимиздек, жорий йил 31 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров Хўжанд шаҳрида учрашишди.

Олий даражадаги машварат якунида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисида тарихий шартнома имзоланди ҳамда уч давлат раҳбарларининг қўшма декларацияси қабул қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг