Ҳар бешинчи қозоғистонлик мамлакатдан кўчиб кетишни ўйлайди - тадқиқот
Ҳар бешинчи қозоғистонлик бошқа давлатга кўчиб ўтишни хоҳлаши маълум бўлди.
«Demoscop» жамоатчилик фикрини ифодаловчи мониторинг бюроси қозоғистонликлар ўртасида миграция муаммоси бўйича сўров ўтказди. Тадқиқотда миграция кайфияти ва малакали мутахассисларнинг четга чиқиб кетиш сабаблари аниқланди.
«Сўров натижаларига кўра, ҳар бешинчи респондент (21%) мамлакатдан чиқиб кетиш ҳақида ўйлайди. Уларнинг 6,9 фоизи кейинги икки-уч йил ичида кетишни режалаштирган, 5,6 фоизи ҳозир кетишни хоҳлайди, лекин ҳали имкони йўқ, 8,4 фоизи эса маълум шароитларда кўчиб ўтишни ўйламоқда. Шу билан бирга, 78,5 фоизи яқин йилларда Қозоғистонни тарк этиш ниятида эмас», — таъкидлади тадқиқот муаллифлари.
Миграция кайфиятлари кўпроқ ёшлар ва ўрта ёшдагилар орасида кузатилади. 18 ёшдан 29 ёшгача бўлган гуруҳда, тахминан 25%, 30 ёшлилар орасида бу кўрсаткич 30% га этади.
Ўттиз ёшлиларнинг ҳар ўндан бири кейинги икки-уч йил ичида кетишни қатъий режаларига эга.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter