Йўловчи автобуси кўприкдан қулаб, микроавтобус устига тушди (фото)
13 сентябрь куни Қозоғистоннинг Каскелен шаҳрига кираверишда ЙТҲ содир бўлиб, 8 киши жабрланди, деб ёзади «Zakon.kz».
Йўловчи автобуси жанубга, Қаскелен шаҳри томон ҳаракатланаётган бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчининг қон босими кўтарилиб кетиб, бошқарувни йўқотган.
Автобус ўнг томонга бурилиб, бетон тўсиққа бориб урилган, сўнг зарбадан у қарама-қарши ҳаракатга ўтиб кетган ва тўсиқни бузиб ўтган ҳолда кўприкдан пастки йўлга қулаган.
Бу вақтда Mercedes-Benz Sprinter микроавтобуси Бишкекдан Олмаота томон кетаётган бўлган. Автобус унинг устига тушган.
Қайд этилишича, ҳодисада ҳеч ким қурбон бўлмаган, саккиз киши жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter