Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлатимиз раҳбарини Қозоғистон президенти кутиб олди

Давлатимиз раҳбарини Қозоғистон президенти кутиб олди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Олмаота шаҳрига борди.

Давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди. Ўзбекистон етакчиси шарафига фахрий қоровул сафланди ва икки мамлакат байроқлари кўтарилди.

Бугун Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари норасмий учрашув ўтказадилар. Кун тартибидан савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, ҳудудлар ўртасидаги фаол алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш масалалари ўрин олган.

Давлат раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашадилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг