Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркистондаги колонияда маҳбуслар ғалаён кўтаришди

Туркистондаги колонияда маҳбуслар ғалаён кўтаришди

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги колонияда маҳкумлар томонидан тартибсизлик уюштирилди, уч киши жароҳатланди, деб хабар берди «Zakon.kz».

Жиноят-ижроия тизими қўмитаси матбуот хизматининг изоҳлашишича, баъзи маҳкумлар қамоқдаги сақлаш режимидан норозилик билдиришган.

Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Тартибсизликда икки Миллий гвардия аскари ва колония зобити енгил тан жароҳатлари олган. Айни пайтда вазият барқарорлашган.

Аввалроқ Чимкентдаги колониялардан бирида 37 ёшли маҳбус тўсатдан вафот этгани хабар қилинган. Эркак бир ой олдин қамоққа тушган бўлган. Қариндошлари унинг ўлимига муассаса ходимларининг алоқадорлигини айтишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг