Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон нефти неча йилга етиши айтилди

Қозоғистон нефти неча йилга етиши айтилди

Фото: News Central Asia

Депутат Эдил Жанбиршин Қозоғистон Мажлисининг бугун бўлиб ўтган ҳукумат соатида яқин 15 йил ичида мамлакатнинг углеводород захиралари тугаши мумкинлигини айтди.

Унинг таъкидлашича, бугунги кунда давлатга қарашли углеводород хом ашёси конлари сони 548 та бўлиб, умумий нефт захираси 4,3 млрд тоннани ташкил этади.

«Углеводород хом ашёсининг 72 фоизи йирик Тенгиз, Қашаған ва Қарашиғанақ конларига тўғри келади. 10-15 йилда бу уч йирик кондан газ ва нефт олиш ҳажми камайиши тайин. Бундан ташқари, кечки босқичдаги конларда нефт ва газ олиш камаймоқда, айримлари тўхтаяпти... Агар геология-разведка ишлари ҳозирги суст ҳолатида ва нефт қазиб олиш шу суръатда қолса, яқин 15 йилда углеводород захиралари тугайди», — деди депутат.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг