Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 10 минг ходими «қисқартирилмоқда»

28/03, 01:57

Роберт Кеннеди баёнот бериши кутилмоқда.

Мирзиёев соғлиқни сақлаш бўйича тақдимот билан танишди

04/09, 22:18

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликни эрта аниқлаш ва даволашда бирламчи бўғин жуда муҳим. Шунинг учун давлатимиз раҳбари бу йўналишдаги ислоҳотларни халқимизнинг, айниқса, олис ҳудудлардаги аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини чуқур ўрганган ҳолда босқичма-босқич амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

Вазирлик ёлғон чақириқлар бўйича вазиятни очиқлади

10/04/2024

Бундай чақириқлар бўйича биринчилик Бухорога насиб этди.

Соғлиқни сақлаш тизимида янги тайинлов амалга ошди

04/03/2024

К. Тангрибердиев 2000 йилда 1-Тошкент давлат тиббиёт институти Урганч филиалини тамомлаган.

ССВда янги муассаса ташкил этилади

25/01/2024

«Соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Қарори (ПҚ-38-сон, 22.01.2024 й) қабул қилинди.

«Эй соҳиби иқтидор, қаҳрамон Амриллосиз!» – Соғлиқни сақлаш вазири мадҳ этилган шеър эълон қилинди

18/10/2023

Барча кадрлар Амрилло Иноятовнинг тантанали тадбирларда салобат билан кўриниш бергани, турли даражадаги раҳбарлар олдида лойиҳаларни тақдим этаётгани акс этган.

Ўзбек тиббиёти: Муз жойидан кўчган, аммо...

12/08/2023

Ҳар қандай жамият фаровонлигининг жиддий индикаторларидан бири аҳоли саломатлиги ва тиббиёт ривожи ҳисобланади. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими мунтазам изланишда, аммо ҳамон депсиниб турган болага ўхшайди. Йиллар, ўн йиллар ўтмоқда. Ниманидир жиддий ўзгартириш вақти аллақачон келган.

Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлигига қайтди

12/08/2023

Президентнинг тегишли қарори билан Тошкент тиббиёт академиясининг ректори Алишер Каюмович Шадманов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Болалар гематологияси марказига янги директор тайинланди

27/07/2023

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Жамила Пўлатова Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди.

Тиббиёт маркази ўтказган давлат харидида қинғирлик аниқланди

15/02/2023

Тошкeнт вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази томонидан ўтказилган давлат хариди бeкор қилинди.

Мамлакатимизда ҳамширалар академияси ташкил этилади

13/01/2023

Таълимнинг икки йили Ўзбекистонда, икки йили Туркияда олиб борилади.

Ўзбек хирургияси тарихида илк маротаба бир пайтнинг ўзида юрак ва буйракда ноёб операция ўтказилди

04/11/2022

Миллий хирургиямиз тарихида илк ноёб операция ўзбек кардиожарроҳ ва трансплантологлари томонидан мустақил бажарилди.

Япония Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимига навбатдаги грантни ажратди

21/10/2022

Япония ҳукумати «Кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам» дастури доирасида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимига 270630 АҚШ долларига тенг грант ажратди. Грант маблағи учта лойиҳага йўналтирилиши кутилмоқда.

ССВ чангли ҳаводан огоҳлантирди

19/07/2022

Бугун мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги кучайиб, чанг-тўзон ҳодисаси кузатилмоқда.

Болани азоблаб массаж қилган «шифокор»нинг дипломи йўқлиги маълум бўлди

05/07/2022

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда ёш болани жисмоний оғритиб, тиббиёт талабларига мутлақо мос бўлмаган уқалаш муолажаси амалга оширилаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Ғузорга махсус тиббий бригада юборилди

23/06/2022

Ҳолат бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги муносабат билдирди.

Ғузорда номаълум касалликдан 4 ёшли бола вафот этди

23/06/2022

Ушбу ҳолатга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозирча бирор изоҳ берганича йўқ.

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири ҳибсга олинди

02/06/2022

Давлатга 1 млрд 581 млн 474 минг 315 сом (қарийб 20 млн АҚШ доллари) зарар етказилган.

Антимонополия қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарши иш очди

17/05/2022

Мазкур лабораториялар хорижда очилган Intermed Innovation қўшма корхонасига бириктирилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги тайинлов амалга оширилди

01/05/2022

Кейинчалик мазкур муассасада эндокринолог-врач, кичик илмий ходим, илмий котиб каби қатор вазифаларда меҳнат қилган.

Ўзбекистонда нега ўткир респиратор касалликлар кўпайиб бораётгани айтилди

27/04/2022

Рақамларни таҳлил қилсак, 2022 йил апрель ойининг 25 санасигача юртимизда «103» хизматига жами 799 минг 217 та чақириқ келиб тушди.

Соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосар тайинланди

10/03/2022

Отабек Фазилкаримов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Танасига арматура бўлаги кириб кетиб, мураккаб операциялар натижасида ҳаёти сақлаб қолинган бемор уйига қайтди

24/02/2022

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассислари томонидан ўтказилган мураккаб операция жараёни ҳақида хабар бергандик.

Танасига иккита темир бўлаги кириб кетган 17 ёшли йигитнинг ҳаёти сақлаб қолинди

05/02/2022

Яқинда ижтимоий тармоқларда шифокорлар томонидан ўтказилган мураккаб операция жараёни лавҳалари тарқалди. Видеотасвирларда ёш йигитнинг бахтсиз ҳодиса сабаб жиддий жароҳат олгани, тиббиёт ходимлари унинг танасига кириб кетган арматура бўлагини мураккаб жарроҳлик йўли билан чиқариб, беморнинг ҳаётини сақлаб қолгани акс этган.

Ливия соғлиқни сақлаш вазири ҳибсга олинди

26/01/2022

Кислород баллонларини сотиб олиш ва ўрнатишда коррупцияга аралашган.

Мурожаатлар мулоқот орқали Президентга етказилади

16/11/2021

Тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш, мавжуд муаммо ва камчиликларни ижобий ҳал қилиш мақсадида махсус «Сall-марказ» ишга туширилди.

Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникаси ўз фаолиятини бошлади

19/09/2021

Бугун Нукус шаҳрида 120 ўринга мўлжалланган замонавий Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Президент фармони эълон қилинди

05/05/2021

2021 йил 1 июлдан бошлаб 10 мингта, 2022 йил 1 январдан бошлаб эса яна қўшимча 10 мингта ўрта тиббиёт ходимлари штатлари ажратилади.

Беморларга ордер бериш тизими ўзгарди

05/05/2021

Президентнинг «Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида»ги Фармонида имтиёзли тоифага кирувчи беморларга бепул ордер бериш тизимини янада такомиллаштириш бўйича муҳим вазифалар белгиланди.

Ўзбекистон «Спутник V» ҳамда «AstraZeneca» вакцинасини харид қилиш бўйича музокара ўтказмоқда

31/03/2021

Ўзбекистонда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатларини камайтириш мақсадида COVID-19 га қарши эмлаш тадбирларига тайёргарлик кўриш ишлари якунланмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги бинога кўчиб ўтди (фото)

23/03/2021

Наврўз айёми кунларида Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати янги бинода иш бошлади.

Шифокорга тан жароҳати етказган «зўравон»га жиноят иши қўзғатилди

09/03/2021

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани тез тиббий ёрдам бўлими шохобчаси шифокори М.Х. навбатдаги чақирувга йўл олганида кўп ўтмай ўзи беморга айланишини хаёлига келтирмаган эди. Қисқаси, тиббиёт ходими туманинг Халқобод маҳалла фуқаролар йиғинидаги турар жойга тунги соат 23.30 да етиб борганида уйдан чиқиб келган Д.О. беморни кўрсатиш ўрнига «Нега хабар тушгандан сўнг ўз вақтида келмайсан», дея шифокорга тан жароҳатлари етказган.

ССВга вакцинация тадбирларини олиб бориш учун 223 та махсус автомобил топширилди

23/02/2021

Бугун, 23 февраль куни ЮНИСЕФ пойтахтимиздаги «Миллий» стадионида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати учун 17 та музлаткичли юк машинаси ва 206 та Miniven-Labo автомобилларини топширди.

Соғлиқни сақлаш тизимида 22 млрд. сўмлик қонун бузилиши ҳолатлари аниқлангани айтилди

23/02/2021

Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ташаббуси билан парламент эшитуви ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.

Соғлиқни сақлаш вазири Афғонистон делегациясини қабул қилди

06/01/2021

Афғонистон Жамоат саломатлигини сақлаш вазирлигининг масъул ходимлари ва шифокорларидан иборат делегация юртимизда бўлиб турибди.

Амрилло Иноятов Соғлиқни сақлаш вазирига биринчи ўринбосар бўлди

03/11/2020

Президентнинг тегишли фармони билан Иноятов Амрилло Шодиевич Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Юртимизга россиялик яна бир гуруҳ тиббиёт ходимлари келишди

18/09/2020

Россиялик мутахассислар шифокорларимиз билан ҳамкорликда коронавирус инфекциясига қарши курашишади.

Корея билан ҳамкорликда онкология тиббиёт маркази бунёд этилади

16/09/2020

Корея Республикасида коронавирус тарқалиши деярли жиловланган, лекин мактабгача таълим муассасалари фаолиятига ҳозирча рухсат берилмаган.

ССВ: соғайиш кўрсаткичлари ошган, аммо бу хотиржамликни англатмайди

06/09/2020

Тез ёрдам хизматига мурожаатлар сони 29,3 мингдан 34,2 мингтагача кўпайган.

АҚШ юртимизга 200 та сунъий нафас бериш аппаратини тақдим этди

03/09/2020

Ускуналар энг юқори сифатли бўлиб, замонавий технология асосида АҚШда ишлаб чиқарилган.

Пандемия шароитида мактабларда ўқув йилини бошлаш бўйича тавсиялар

27/08/2020

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мактабларда пандемия шароитида ўқув йилини бошлаш бўйича қўшма қарор лойиҳасини тайёрлади.

Коронавирус: керагидан ортиқ дори-дармонлар, ортиқча антибиотиклар... Вазирлик хусусий клиникаларни қатъий огоҳлантирди

07/08/2020

Керагидан ортиқ дори-дармонлар, тегишли кўрсатма мавжуд бўлмаса-да, икки ва ундан ортиқ антибиотиклар берилганлиги, даволаш стандартларига зид равишда инфузион суюқликлар қуйилганлиги аниқланди.

«Бир беморга қанчадан маблағ сарфланяпти?» — депутат  32,3 ёки 64,4 миллионни очиқ ҳисоблаб беришларини сўрамоқда

23/07/2020

Шу кунларда мамлакатимизда тиббиёт ходимларининг етишмовчилиги, дорихоналарда айрим дори-дармонлар нархлари ошиб бораётганлиги, касалланганлар учун койкаларнинг камлиги, беморларни даволаш бўйича яхлит тизимнинг йўқлиги аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Полда ётган мурдалар видеоси бўйича расмий баёнот берилди

19/07/2020

Уларнинг айримлари, ҳатто, плёнкага ҳам ўралмаган, алоҳида хонага ҳам киритилмаган.

Коронавирусдан холи бирорта ҳам вилоят йўқ

19/07/2020

Ҳозир мамлакатимизда 60 552 киши уй карантинига олинган.

Соғлиқни сақлаш вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

16/07/2020

Унинг мазкур лавозимга учинчи бор тайинланиши.

Юртимизда коронавирусга чалинганлар 14 мингдан ошди

15/07/2020

Улар коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган.

Юртимизнинг тўртта ҳудудидан 44 нафар бемор соғайди

14/07/2020

Тузалганлар сони 8074 нафарни ташкил этмоқда.

Коронавируснинг яна бир қурбони

13/07/2020

Эрталаб қон босими юқори бўлиб, гапирмай қўйган.

14 ёшли бола коронавирусдан вафот этгани айтилмоқда. Лекин...

13/07/2020

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Бугун коронавирусга чалинганларнинг ярмидан кўпи аҳоли орасидан чиқди

12/07/2020

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 5085 нафар бемордан 43 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

+149: иккита ҳудудда коронавирусга чалинганлар аниқланди

12/07/2020

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12855 нафарни ташкил этмоқда.

Шифохонада даволанишни рад этган COVID-19 бемори ҳаётдан кўз юмди

12/07/2020

Коронавирусга чалинган пойтахтлик 76 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан вафот этди.

«Ҳамма тест топшираман деб касал юқтириб юрибди...» — блогер ҳақиқий аҳволни очиқлади

11/07/2020

Таниқли блогер  Шаҳноза Соатова шу кеча кундуздаги пандемия билан боғлиқ аҳвол ҳақида бошидан ўтказган воқеликка уйқаш ҳолда очиқлади:  

6 июлда коронавирус аниқланган юртдошимиз вафот этди

10/07/2020

Коронавирус инфекциясига чалинган навоийлик бемор ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

+117: яна аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар кўпчиликни ташкил этмоқда

09/07/2020

Ҳозирда мамлакатимизда 4226 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

«Беморга қанчалик қийинлигини тасаввур қилиб бўлмайди» (видео)

08/07/2020

Видеолавҳада гувоҳи бўлганингиздек, сунъий нафас олиш аппаратига уланган беморнинг аҳволи ниҳоятда оғир кечмоқда. Шифохоналаримизда тез-тез юз бераётган бу каби ачинарли ҳолатларни кўп эшитганмиз, аммо бундан ҳамиша ҳам тўғри  хулоса чиқаравермаймиз. Вазиятни кўз билан кўрганимизда эса беихтиёр эҳтиёт бўлиш лозимлигини ўйлаб қоламиз.

Юртимизга коронавирусга чалинган беморлар ҳаёти учун муҳим бўлган реанимобиллар келтирилди

07/07/2020

Улар дефибриллятор, ЭКГ ва сунъий нафас бериш аппаратлари, дори-дармонлар каби керакли воситалар билан жиҳозланган бўлиб, беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш имкониятини беради.

Тошкентдаги беморнинг аҳволини ўз кўзингиз билан кўринг (видео)

06/07/2020

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг огоҳлантиришича, коронавирус инфекциясининг дунё мамлакатлари аҳолиси орасида тарқалиши янада шиддатли тус олмоқда.

1-сонли Республика клиник шифохонаси ёпиладими ёки йўқ? Саволга жавоб берилди

05/07/2020

Сўнгги пайтда ижтимоий тармоқларда 1-сонли Республика клиник шифохонаси (С. Азимов кўчасидаги собиқ Главташкентстрой шифохонаси) ёпилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. Ахборот қанчалик ҳақиқатга яқинлигини аниқлаш мақсадида мазкур шифохонанинг бош врачи Анвар Ҳусановга мурожаат этилди.

Коронавирусга қарши қурилган шифохона ҳақида. Батафсил (фото)

04/07/2020

Зангиотада коронавирусга чалинганларни даволаш учун махсус шифохона қурилиши бошланганига уч ойдан ошди. Умумий қиймати 504 миллиард сўм бўлган лойиҳанинг дастлабки қисми душанба куни фойдаланишга топширилади. Бугун журналистлар Зангиотада бўлишди ва шахсан соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов уларга касалхона ҳақида сўзлаб берди.

Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари соғлиқни сақлаш тизимига «сафарбар қилинди»

03/07/2020

Ўзбекистон президентининг 3 июлдаги қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазири раҳбариятида бир қатор янги тайинловлар амалга оширилгани ҳақида хабар бергандик.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятида жиддий ўзгаришлар амалга оширилди

03/07/2020

Ўзбекистон президентининг 3-июлдаги қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазири раҳбариятида бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди.

Эльмира Боситхонова яна Соғлиқни сақлаш вазирлигига қайтди

03/07/2020

Мамлакатимиз президентининг жорий йил 3 июлдаги тегишли қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига Боситхонова Эльмира Иркиновна тайинланди.

Иккита ҳудудда жуда кўп коронавирус ҳолати аниқланди

03/07/2020

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9199 (+121) нафарни ташкил этмоқда.

Бугун мамлакатимизда қарийб 300 тa коронавирус ҳолати қайд этилди

02/07/2020

Ҳар учинчиси аҳоли орасида аниқланган.

Тўрт ҳудудда юзга яқин бемор коронавирусдан тузалди

01/07/2020

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 5834 нафарни ташкил этмоқда.

Юртимизда коронавирусдан соғайганлар 5500 нафарга яқинлашиб қолди

29/06/2020

Бугун юртимизда шу соатгача 167 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди.

Янги қайд этилган коронавирусга чалинганларнинг аксарияти хориждан келган

28/06/2020

2465 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Яна аҳоли орасида коронавирусни юқтиришди

27/06/2020

Касалликка чалинганларнинг 20 нафари оғир, 8 нафари ўта оғир аҳволда.

Ажойиб хушхабар: яна 51 нафар бемор коронавирусдан соғайди

25/06/2020

Мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 4775 нафарни ташкил этмоқда.

Юртимизда коронавирусга чалинганлар сони яна 43 нафарга кўпайди

21/06/2020

Касалликка чалинган фуқароларнинг 69 фоизи соғайган.

Коронавирус фақат пойтахт аҳолиси орасида қайд этилмаяпти

21/06/2020

Икки кунлик маълумотга кўра, умумий касалланиш кўрсаткичи яна ошганлигини кўришимиз мумкин.

34 кишига коронавирус юқтиргани айтилган шифокорни ССВ ўз ҳимоясига олди

15/05/2020

2020 йил 12 май куни Оқдарё туман тиббиёт бирлашмасининг бўлим мудири Х.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 257-1-моддаси биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистонда 1961 нафар ҳомиладор аёл карантинга олинган – ССВ

09/05/2020

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Барно Абдусматованинг таъкидлашича, коронавирус инфекция тарқалишининг олдини олиш бўйича карантин эълон қилинган кундан айни пайтга қадар жами 1961 нафар ҳомиладор аёл карантин назоратига олинган.

Коронавирус онадан болага юқадими? Ҳомиладор аёлларга яратилган шароит ҳақида

30/04/2020

Мамлакатимизда ҳомиладор ёки туққан аёллар коронавирус инфекциясига гумон қилинса қандай йўл тутилади? Шундай ҳолатларда қаерга мурожаат қилиш керак? Уларнинг даволаниш тартиби қандай бўлади? Шу каби саволларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Барно АБДУСАМАТОВА жавоб беради.

Бир кунда коронавирусдан соғайганлар сони 100 нафардан ошди

29/04/2020

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 17 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан эса 13 нафар, жами 30 нафар бемор буткул соғайди.

Коронавирус: қайси вилоятларда инфекция кўп тарқалгани маълум бўлди

25/04/2020

Айни дамда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 1836 нафарни ташкил этмоқда. 

Қашқадарёда коронавирус юқтирганларнинг икки нафари тузалди

13/04/2020

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси, Хоразм, Наманган ва Бухоро вилоятлари сафига эндиликда Қашқадарё вилояти ҳам қўшилди.

ССВ беморларнинг ёши, жинси ва ҳудуди бўйича маълумот берди

07/04/2020

Соғлиқни сақлаш вазирлиги юртимизда коронавирус юқтирган 504 нафар бемор ёши, жинси ва бошқа маълумотларни очиқлади.

Коронавирус юқтирганлар сони 37тага етди

21/03/2020

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача 37 нафарга етди.

Коронавирусга чалинган аёлнинг аҳволи қониқарли. Безовталик йўқ, тана ҳарорати кўтарилмаган — Вазир

15/03/2020

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Ўзбекистонда илк коронавирусга чалинган беморнинг ҳолати ҳақида хабар берди. Эслатиб ўтамиз, бугун, 15 март санасида Франциядан қайтган аёлда коронавирус аломатлари аниқлангани хабар қилинган эди.

ССВ: Алкоголь маҳсулотлари коронавирусдан сақлай олмайди

11/03/2020

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан аҳолининг санитария-гигиена қоидаларига амал қилиши ва профилактик чоралар кўриш борасида SMS-хабарномалар йўллаш тизими йўлга қўйилди.

Михаил Фаворов коронавирус қай тарзда одамлар орасида тарқалганини маълум қилди

10/03/2020

Анжуманда, Соғлиқни сақлаш ва эпидемиология соҳасида халқаро эсперт, Америка Микробиология жамияти аъзоси, тиббиёт фанлари доктори, профессор Михаил Фаворов дунёдаги эпидемик вазият бўйича маъруза қилди.

ССВ: «Назорат ҳар қачонгидан ҳам кучайтирилган»

06/03/2020

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда мамлакатимизга коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан видеоселектор йиғилишини ўтказди.

Коронавируснинг кириб келишини олдини олишда хизмат кўрсатган аёллар тақдирланди

06/03/2020

Соғлиқни сақлаш вазирлигида тиббиёт тизимида алоҳида фаоллик кўрсатиб келаётган бир гуруҳ хотин-қизлар тақдирланди.

ССВ: Мактабларда коронавирус эпидемиясига қарши чоралар кучайтирилади

02/03/2020

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатимиз ҳудудига коронавирус инфекциясини кириб келишини олдини олиш мақсадида қатор вазирлик, қўмита ва агентликлар билан ҳамкорлик қилиб, ушбу муассасалар тасарруфидаги идора ходимларини дунёдаги бугунги қалтис эпидемик вазиятдан огоҳ этиб, профилактик тадбирларни кучайтириш, шахсий гигиенага қатъий риоя қилишга чақирмоқда.

Коронавирус: Вазирлик аҳолини хавотирга тушмай, огоҳ бўлишга чақирди

28/02/2020

Бугун 28 февраль куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус бўйича матбуот анжумани ташкил этди. Бу ҳақда вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди. 

«Ҳақиқатга зид»: ССВ Жиззах ва Бухоро вилоятларида коронавирус тарқалгани бўйича миш-мишларни изоҳлади

28/01/2020

Ижтимоий тармоқларда коронавирус инфекциясининг юртимизга кириб келганлиги, жумладан, Жиззах ва Бухоро вилоятларида қайд этилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. «Аммо бу хабар ҳақиқатга зид», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида. 

Соғлиқни сақлаш соҳаси расмийси Хитойга кетувчиларга тавсиялар билан чиқди

23/01/2020

Ўзбекистон сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан коронавируси бўйича матбуот анжумани ўтказилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

351 тонна! Беморларга тиббиёт гипси ўрнига қурилиш гипси ишлатилган

25/12/2019

«Қурувчи-шифокорлар» фаолияти ҳудудлар кесимида кузатилганида Тошкент шаҳрида энг кўп — 48 тонна, Самарқандда — 43 тонна, Қашқадарёда — 38, Наманганда — 36, Тошкент вилоятида — 35, Фарғона вилоятида — 30 тонна қурилиш гипси беморларга ишлатиб юборилган!..

Тиббиёт ходимлари нега 6 млн. сўмдан маош олишмагани тушунтириб берилди

25/12/2019

Ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология марказининг 2019 йилги бюджети 28 млрд. сўмни ташкил этиб, 31,3 млрд. сўм харажат қилиниши ва йиллик молиявий фаолият 3,2 млрд. сўм зарар билан якунланиши прогноз қилинган. Ходимларнинг ўртача ойлиги 1,2 млн. сўмни ташкил қилган.

Оқ халатли мансабдорлар пуллик хизматдан тушган 13,2 млрд. сўмни «еб кетган»

25/12/2019

Энг ташвишлиси, бундай ҳолатларга вазирлик ҳам, бюджет назоратига масъул идоралар ҳам «кўз юмиб», сукут сақлашни маъқул кўришган.

Соғлиқни сақлаш тизими ишончни йўқотмоқда

25/12/2019

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази 2018 ва 2019 йилларда ўтказган сўровномалар шундан далолат беради.

Тиббиёт соҳасидаги ҳар тўртинчи жиноят — коррупцияга оид

25/12/2019

Бугун, 25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтяпти.

Қашқадарёдаги 65 киши овқатдан заҳарланди

14/12/2019

Қашқадарё вилояти Нишон туманида жойлашган «ENTER ENGINEERING PTE. Ltd» компаниясининг Ғузор туманида жойлашган UZGTL лойиҳаси асосида ташкил этилган шаҳарча ишчиларидан 2019 йилнинг 13 декабр куни соат 8:30 дан 16:30 гача вилоят Юқумли касалликлар шифохонасига 9 нафар ва Нишон тез тиббий ёрдам илмий марказига

ССВ «Йилнинг энг яхши шифокори» танлови ғолибларини тақдирлади

07/12/2019

Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида тиббиётнинг турли йўналишларида ўтказилган «Йилнинг энг яхши шифокори» республика кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

«Коралл кальцийнинг ҳар дардга шифо бўлиши ҳақидаги хабарлар асоссиз» – ССВ

30/11/2019

Четдан келтирилаётган коралл кальций биологик фаол қўшимчаси нархи дорихоналаримизда сотилаётган кальций препаратидан жуда ҳам қиммат, самарадорлик борасида эса амалдаги тиббий препаратлардан у қадар фарқ қилмайди.

Энди Тошкентга боришга зарурат йўқ: Термизда замонавий лаборатория маркази ташкил этилди

25/11/2019

Сурхондарё вилоятига қўшни Афғонистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатларининг фуқаролари тиббий хизмат олиш учун келишмоқда. Айнан ушбу ижобий кўрсаткич, чет эл инвесторларини ҳам воҳага жалб этмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб пиёда юриш марафони ташкил этилди (фото)

16/11/2019

1991 йил 18 ноябрда «Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилингани муносабати билан бугун, 16 ноябрь куни, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб пиёда юриш марафони ташкил этилди.

«Навоий азот» ишчилари номаълум куйдирувчи газдан заҳарланди

29/10/2019

Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Навоий азот» АЖга қарашли ПВХ заводида юз берган фавқулодда ҳолатдан жабрланганларга тиббий кўрсатилаётганини маълум қилди.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган бепул дорилар беморлар аҳволини оғирлаштирмоқда» материали юзасидан тушунтириш берилди

12/10/2019

Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари ижтимоий тармоқларда тарқалган «Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган бепул дорилар беморлар аҳволини оғирлаштирмоқда» видеоматериалидаги мурожаатчилар билан учрашган.

Чақалоқ ўлганмиди? Томирида нина қолдирилганми? Соғлиқни сақлаш вазирлиги инкор этмоқда

29/09/2019

Ижтимоий тармоқларда «Болага укол қилиб, ҳатто игнасини ҳам олишмаган, шу кунларнинг аянчли воқеаси», «Ана сизга томоша» каби хабарлар тарқалди. Уларда таъкидланишича, юрак пороги билан туғилган гўдак 4 кун шифохонада бўлган ва бирор марта онасига кўрсатилмаган, эмизилмаган.

ССВ Бекободда болаларнинг заҳарланиши ҳолати бўйича маълумот берди

27/09/2019

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб борган ва қуйидагиларни аниқлаган.

Соғлиқни сақлаш тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

10/09/2019

Президент фармонига кўра Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида эса Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ташкил этилганди.

Тиббиёт тизимида 59 коллеж ва 16 та техникум фаолият юритади. Улар қайсилар?

09/09/2019

Сўнгги йилларда мамлакатимизда таълим сифатини яхшилаш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, халқаро стандартларни юртимиз таълим тизимига жорий этиш ҳамда инновацион илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ этишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Яна шифокорга тажовуз. Асакада 55 ёшли фельдшер калтакланди

08/09/2019

Жорий йил 6 сентябрь куни кечки пайт соат 20.00 атрофида Андижон вилояти Асака туман тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлимига қарашли «Шарқ ҳақиқати» шохобчасига оғир жароҳат олган беморни олиб келишади.

ССВ: Она сути чақалоқни саратондан ҳимоя қилади

05/09/2019

Бола соғлом ўсишига кўп омиллар таъсир қилади.Бунинг биринчи шарти эса илк даврданоқ уни тўғри овқатланишидир. Гўдакларни озиқлантириш усулларидан энг яхшиси ва хавфсизи эса – бу шубҳасиз, кўкрак сути ҳисобланади.

Ўзбекистонда бачадон бўйни саратони касаллигининг олдини олиш чораси топилди

20/08/2019

Бачадон бўйни саратони аёллар саломатлигига таҳдид қилувчи жиддий касалликлардан бири ҳисобланади. 2018 йилда дунёда бачадон бўйни саратони билан қарийб 570 000 янги касалланганлик ҳолати қайд этилган. Ҳар йили шу касалликдан 311 000 дан ортиқ аёллар вафот этади.

Самарқандда 14 ёшли боланинг ўлими ва «маст шифокорлар» юзасидан баёнот берилди

14/08/2019

Ижтимоий тармоқларда 14 ёшли боланинг касалхонага тирик бориб, ўлик қайтгани айтилган видеолавҳа тарқалди.

Ўзбекистонда 220 минг киши қандли диабет билан хасталанган (видео)

08/08/2019

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ҳозирги кунда дунёда 400 миллион нафардан зиёд қандли диабет хасталигига чалинган бемор бор. Таҳлилларга кўра, ушбу кўрсаткич 2030 йилга бориб 550 миллиондан ошиши мумкин. Ўзбекистонда ушбу касаллик билан 220 минг нафар киши рўйхатга олинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги огоҳлантирилди

05/08/2019

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлигини қонунчилик талабини бузгани учун огоҳлантирди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги кунига 10 минг қадам юришни тавсия қилмоқда (фото)

03/08/2019

Камҳаракат турмуш тарзи кўплаб ва сурункали касалликларнинг манбаига айланмоқда. Оддий семиришдан тортиб, то қандли диабет, юрак ва қон томир, бўғимлар, астма каби хасталиклар ҳаракатсизлигимиз оқибатида пайдо бўлиш эҳтимоли катта.

Ўзбекистон онкодерматология соҳасида Туркия билан ҳамкорлик қилади

02/08/2019

Республика тери-таносил касалликлари клиник шифохонаси Туркиядаги «Неолайф» онкология маркази билан ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: «Қон босимининг ошиши кўпроқ ёшларда учрамоқда»

27/07/2019

Жорий йилнинг 27 июль куни мамлакатимиз бўйлаб «Соғлом оила – соғлом жамият» шиори остида оммавий тадбир ўтказилди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкентда эмлашдан сўнг вафот этган чақалоқ юзасидан маълумот берди

17/07/2019

Дарҳақиқат, М.Н. 2019 йил 12 июль куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 40-оилавий поликлиникада полиомелит, ротавирус ва пневмококкга қарши эмланади. Эмлаш ишлари поликлиника эмлаш хамшираси М. Раҳматова томонидан амалга оширилган. Шундан  сўнг икки кун давомида боланинг тана ҳарорати 38 даражага кўтарилган.

Қорақалпоғистонда оналар ўлими кўпайган. Бир қатор шифокорларга чора кўрилди

16/07/2019

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида Қорақалпоғистон Республикасининг баъзи туманларида  жорий йилнинг ўтган олти ойи якунларига кўра, оналар ўлими кўрсаткичи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан муайян даражада кўпайганлиги аниқланган.

Сирдарёда шифокорлар пичоқланди. Нималар бўляпти ўзи?

11/07/2019

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиалида шифокорларга тан жароҳати етказилганлиги юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

ССВ: «Онкологик касалликларни эрта аниқлаш имконияти янада кенгайди»

04/07/2019

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг янги, замонавий Консультатив-диагностика поликлиникаси биноси фойдаланишга топширилди.

Андижон ҳокимининг ҳақоратли сўзларига Соғлиқни сақлаш вазирлиги муносабат билдирди

29/06/2019

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бош прокурорга мурожаат этишига аҳолига керакли дори таъминотидаги муаммо сабаб бўлган.

«Миллий» стадионида камҳаракатликка қарши кун ўтказилди (фото)

29/06/2019

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, бугунги тараққиёт туфайли инсоният ҳаёт тарзида камҳаракатлиликка одатланаётгани кўплаб тиббий-ижтимоий муаммоларга сабаб бўлмоқда. Дунё миқёсида қайд этилаётган ўлим ҳолатининг ҳар тўртдан бирига айнан шу омил сабаб бўлмоқда. Масалан, сут бези ва йўғон ичак саратони, қандли диабет, юрак ишемик касалликлари юзага келишининг 25-30 фоизига ана шу жиҳат  жиддий туртки бўлади.

Инвесторлар исталган давлат тиббиёт муассасасига инвестиция киритиши мумкин

26/06/2019

Инвесторлар ўзларига қулай бўлган муҳитда, ўзлари истаган давлат тиббиёт муассасаларига инвестиция киритиш имкониятига эга. Хусусий шерикни танлаб олиш тендер асосида ёки тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали амалга оширилади.

Тиббиёт соҳасида давлат-хусусий шерикчилик шартлари маълум қилинди

25/06/2019

Эндиликда инвесторлар ўзларига қулай бўлган муҳитда, ўзлари истаган давлат тиббиёт муассасаларига инвестиция киритиш имкониятига эга. Хусусий шерикни танлаб олиш тендер асосида ёки тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали амалга оширилади.

Ўзбекистонда зарарли одатларга қарши кун ўтказилди (фото)

22/06/2019

Бугун, 22 июнь куни, мамлакатимиз бўйлаб «Зарарли одатлар – умр кушандаси» шиори остида оммавий тадбирлар ўтказилди. Жумладан, пойтахтимиздаги Ашхобод сайилгоҳида ташкил этилган аҳоли иштирокидаги 5 километрга фаол юриш тадбирнинг кўтаринки руҳда ўтишини таъминлади.

Боёвутда 23 нафар бола заҳарланди

19/06/2019

Беморларнинг аҳволи ўрта ва енгил оғирликда, шифохонада дори- дармонлар етарли миқдорда, уларга керакли барча тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ўзбекистон Будапештдаги онкология соҳасида ҳамкорлик бўйича халқаро конферецияда иштирок этмоқда

17/06/2019

Ўзбекистон делегацияси Будапешт шаҳрида Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларининг онкология соҳасида ҳамкорлик бўйича халқаро конферецияда иштирок этмоқда.

Юриш ўлим хавфини қанчалик камайтиради?

16/06/2019

Жумладан, 15 июнь, шанба куни Бўка туманида «Соғлом ҳаётга қадам ташла» акцияси доирасида «Саломатлик куни» оммавий тадбирлари ўтказилди. Тумандаги «Бўстон» қишлоғида эрталабки бадан тарбия ўтказилиб, унда ва ҳудудга яқин қишлоқлар аҳолиси томонидан стадионда жисмоний

Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасига раҳбар тайинланди

14/06/2019

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги лавозим тайинлови амалга оширилди. Унга кўра, Ботирбек Исабеков Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Фарҳод» бозорида рўй берган воқеага изоҳ берди

13/06/2019

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда «Фарҳод» деҳқон бозори ҳудудида кекса ёшли бир аёлнинг тоби қочгани ва чақирилган «тез ёрдам» кечикиб келгани туфайли бемор шифохонада вафот этгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Вазирлик Навоийда шифокорга қилинган таҳдид бўйича баёнот берди

10/06/2019

Бироз вақт муқаддам ижтимоий тармоқларда «Ўзбекистонда яна бир шифокорга таҳдид қилинган видео тарқалди» сарлавҳали материал тарқатилган эди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолат бўйича баёнот берди.

2019 йилнинг беш ойида тез тиббий ёрдамга 4 млн.дан ортиқ мурожаат бўлган

10/06/2019

Миллий матбуот марказида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирларига бағишланган  матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тамаки 2030 йилгача 8 миллион инсоннинг умрига зомин бўлиши мумкин

08/06/2019

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатимизнинг барча ҳудудларида юқумли касалликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллигини оширишга қаратилган оммавий тадбирларни мунтазам ташкил этиб келмоқда.

«Оқтепа лаваш»да заҳарланганлар сони 41 нафарга етди

07/06/2019

Соғлиқни сақлаш вазирлиги жорий йил 4 июнь куни Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларидаги «Оқтепа лаваш» умумий овқатланиш шохобчаларида қайд этилган овқатдан заҳарланиш ҳолати бўйича қўшимча маълумот берди.

Ўзбекистонда табиблар фаолиятига расман рухсат берилди

07/06/2019

Жорий йил 22 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, 1996 йил 29 августдаги «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 41-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритилди.

Дубай амирлиги тиббиётни қўллаш учун 1 миллион АҚШ доллари ажратади

04/06/2019

Дубай амирлиги ҳукумати Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорлик юзасидан тиббиёт соҳаси учун 1 миллион АҚШ доллари ажратади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бериб ўтди.

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган спорт тадбирлари ўтказилди (фото)

01/06/2019

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан «Соғлом бола – юрт келажаги» шиори остида навбатдаги оммавий саломатлик тадбирлари ташкил этилди.

Ўзбекистонда янги таълим йўналишлари очилади

31/05/2019

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон миллий матбуот марказида  «Тиббий таълимдаги ислоҳотлар — тиббиёт соҳасининг тараққиёт мезонларидан бири» мавзусидаги навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ёз-2019: Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан сақланиш бўйича тавсиялар берди

29/05/2019

Маълумки, қуёш нури 12.00 дан 16.00 гача жуда ҳам фаол ҳолатда бўлади. Шунинг учун бу вақт оралиғида кўчага чиқмаган маъқул.

Прописка тез тиббий ёрдам учун тўсиқ эмас

29/05/2019

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий тармоқлар орқали тез тиббий ёрдам кўрсатишда прописка сўралаётгани ҳақидаги чиқиш ва мурожаатларни ўрганиб чиқди. Вазирликнинг жамоатчилик билан

Чустдаги «томоша». Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам огоҳлантиради

24/05/2019

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманган вилояти, Чуст туманидаги фермер даласидан булоқ чиққани ва унинг суви шифобахшлиги ҳақида тарқалган шов-шувли хабарлар юзасидан маълумот берди.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган дори-дармон ва тиббий буюмлар 14 та давлатга экспорт қилинмоқда

21/05/2019

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Инвесторлар давлат тиббиёт муассасасига сармоя киритиши мумкин

16/05/2019

Соғлиқни сақлаш вазирлигида Давлат-хусусий шерикликни ва тиббий туризмни ривожлантириш бош бошқармасининг ташкил этилиши ҳам соҳа ривожида муҳим аҳамият касб этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини оилавий семизликка қарши курашишга чақирмоқда (фото)

11/05/2019

Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Оилавий семизликка йўл йўқ» шиори остида 5 километр масофага фаол юриш ва «Саломатлик стартлари» тадбирини ташкил этди.

ССВ Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасидаги ҳолат юзасидан текширув бошлади

01/05/2019

Соғлиқни сақлаш вазирлиги интернет сайтларида эълон қилинган Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасида рўй берган ҳолатга изоҳ берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўртачирчиқдаги ЙТҲда жабрланган болалар ҳақида маълумот берди

29/04/2019

Жароҳатланганларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган стандартларга мос равишда зудлик билан текширувлардан ўтказилиб, белгиланган тартибда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолига фаол ҳаракатда бўлишни тавсия қилмоқда

27/04/2019

Жорий йил 27 апрель куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мамлакатимиз бўйлаб навбатдаги соғлом турмуш тарзи тарғиботига бағишланган оммавий тадбирлар ташкил этилди.

Ўзбекистонда 2021 йилдан мажбурий тиббий суғурта босқичма-босқич жорий этилади

25/04/2019

Тошкентда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан мамлакатимизда соғлиқни сақлашни молиялаштиришни ислоҳ қилиш мавзусида олий даражадаги сиёсий мулоқотлар бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистонда Москва онкология илмий-тадқиқот институти филиаллари очилади

25/04/2019

П.А. Герцен номидаги Москва онкология илмий-тадқиқот институти ўзбек ҳамкасблари учун ўқишни бепул ташкил этишга тайёр эканлигини билдирди.

Яна