Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўрт ҳудудда юзга яқин бемор коронавирусдан тузалди

Тўрт ҳудудда юзга яқин бемор коронавирусдан тузалди

Шу соатларда пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 14 нафар, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 44 нафар, Бухоро вилоятида 14 нафар, Самарқанд вилоятида 7 нафар, Қашқадарё вилоятида 18 нафар, жами 97 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига  кузатилди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан жами 3482 нафар бемор соғайди.

Бухоро вилоятида эса «COVID-19»дан тузалганларнинг сони 504 нафарга етди.

Бугунги кунда Самарқанд вилоятида коронавирусдан соғайганлар сони 400 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, Қашқадарё вилоятида эса 74 нафар бемор инфекциядан фориғ бўлди.

Шу тариқа, бугун айни пайтгача жами 152 нафар бемор «COVID-19»дан тузалиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 5834 нафарни ташкил этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг