Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Соғлиқни сақлаш соҳаси расмийси Хитойга кетувчиларга тавсиялар билан чиқди

Соғлиқни сақлаш соҳаси расмийси Хитойга кетувчиларга тавсиялар билан чиқди

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан коронавирус бўйича матбуот анжумани ўтказилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Анжуманда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори, Бош санитария врачи Баҳром Алматов Хитой билан боғлиқ вазият бўйича шундай деди:

— Хитой билан ҳафтасига 13 та рейс орқали  парвозлар йўлга қўйилган. Хитойнинг 4 та шаҳри: Пекин, Урумчи, Синян, Ченгду шаҳарларига ҳаво йўллари қатнови амалга оширилади. Касаллик авж олган мамлакатлардан, умуман олганда барча хориждан кириб келувчи фуқаролар ва хорижга, хусусан Хитойга иш, ўқиш, туризм мақсадларида борувчилар махсус эмлашлардан ўтишини тавсия қилардим. Касалликнинг яширин даври 5 кун бўлиб, хориждан кириб келувчи фуқароларимиз ва чет элликлардан узлуксиз шифокорлар билан алоқада бўлиб туришларини сўраймиз. 

ССВ расмийларига кўра, республикамиздаги барча халқаро аэропортларда тана ҳароратини ўлчовчи ускуналар ўрнатилиб, мамлакатимиз ҳудудига кираётган ҳар бир фуқаро кўрикдан ўтказилмоқда.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг