Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир кунда коронавирусдан соғайганлар сони 100 нафардан ошди

Бир кунда коронавирусдан соғайганлар сони 100 нафардан ошди

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 17 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан эса 13 нафар, жами 30 нафар бемор буткул соғайди.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Таъкидлаш жоизки, Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 320 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 350 нафарга етиб, юртимизда беморларнинг соғайиб чиқиши бўйича энг юқори кўрсаткичга эга ҳудуд бўлиб турибди.

Шундай қилиб, бугуннинг ўзида 104 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1096 нафарга етди ва даволанаётганларга нисбатан сезиларли даражада ошиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 1969 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, айни пайтда жами 865 нафар бемор даволанмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг