Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги тайинлов амалга оширилди
Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Нодира Алиханова вазирлик ҳузуридаги Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Тиббиёт фанлари доктори Н.Алиханова 1992 йилда Тошкент давлат тиббиёт институти (ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси)ни тамомлаб, ўз иш фаолиятини Эндокринология илмий текшириш институти клиник ординатори сифатида бошлаган.
Кейинчалик мазкур муассасада эндокринолог-врач, кичик илмий ходим, илмий котиб каби қатор вазифаларда меҳнат қилган.
У 2021 йилдан ҳозирга қадар Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида илмий лойиҳа раҳбари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter