Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эльмира Боситхонова яна Соғлиқни сақлаш вазирлигига қайтди

Эльмира Боситхонова яна Соғлиқни сақлаш вазирлигига қайтди

Фото: Xabar.uz

Мамлакатимиз президентининг жорий йил 3 июлдаги тегишли қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига Боситхонова Эльмира Иркиновна тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Э.Боситхонова 1958 йилда туғилган. 1981 йилда Тошкент давлат тиббиёт институти (ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси)ни тамомлаган, тиббиёт фанлари доктори.

Тайинловга қадар Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасида фаолиятини бошлаган ва кўп йиллар бош шифокор сифатида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, сўнг Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.

Айни пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг