Сардоба туманига янги ҳоким тайинланди
Халқ депутатлари Сардоба тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.
Вазир ўринбосари ҳоким этиб тайинланди
Тайинловга қадар у сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Сардоба сув омборини лойиҳалаштирган ва қурган масъулларга суд ҳукми ўқилди
Судланувчилар Жиноят кодексининг 167, 28,167, 209, 28,209, 243 ва 258 моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.
Сардобада мудҳиш қотиллик содир этилди
Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида мудҳиш қотиллик жинояти содир бўлди.
Олиб қочилган автомашина шу аҳволда топилди
Жорий йилнинг 9 апрель куни соат 04:00дан соат 06:00га қадар бўлган вақт оралиғида оқ рангли «Nexia-1» олиб қочилди.
Вазир ишдан кетди, хўш, энди чироқ ўчмайдими?
Соҳада инқилобий ўзгаришни (дейлик, бутун қишлоғу овулларни узлуксиз газ ва ток билан таъминлаш) амалга ошириш шунчаки унга боғлиқ эмас.
Сардоба талофатидан сўнг қайта тикланган масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтди (видео+фото)
Сирдарёда яна бир масжиднинг янги биноси фойдаланишга топширилди — Масжиднинг очилиш маросимида муфтий Нуриддин домла Холиқназаров иштирок этди.
Сардоба фожиаси оқибатларидан фойда кўзлаган собиқ маҳалла раиси ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси Оқолтин тумани бўлими томонидан фуқаро Х.Б.нинг аризасига асосан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилди.
«Менга Сардоба сув омбори «мактаби» етади» — Президент
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Хоразм вилоятида бўлиб турибди.
Ўзбек халқининг оғир дамларда бирлаша олишини кўрсатадиган китоб нашр этилди
Бугун АОКАда «Ўзбекистон» нашриёти билан ҳамкорликда нашр этилган «Офат ва матонат» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Сардоба тошқинида зарар кўрган тадбиркорларга қўшимча 126 миллиард сўм ажратилмоқда
Сенат Кенгаши йиғилишида «Сардоба сув омбори» тўғонида юз берган техноген ҳолат оқибатларини бартараф этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриб чиқилди.
«Сардоба иши» бўйича 17 кишига суд ҳукми эълон қилинди
2021 йил 10 май куни Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида судланувчилар М. Холматов ва бошқалар (жами 17 киши)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни ниҳоясига етди.
Сардоба тўғони ёрилишининг уч асосий сабаби айтилди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Сардоба сув омборида юз берган техноген ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва унинг сабабларини ўрганиш натижалари юзасидан анжуман ўтказилди.
Сардоба сув омборини тиклашда россиялик мутахассислар билан ҳамкорлик қилиняпти —Қурилиш вазирлиги
Қурилиш вазирлигида «Сардоба сув омборини қайта тиклаш режалари ва амалга ошириладиган вазифалар» мавзусида ташкил этилган матбуот анжуманида ҳозирги кунда Сардоба сув омборини қайта тиклаш бўйича қилинаётган ишлар хусусида маълумот берилди.
«Сардоба» сув омобори қайтадан қурилади
Қайд этилишича, Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омоборини қайта тиклаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ёпиқ (хизмат доирасида фойдаланиш учун) қарори қабул қилинган.
Сардобада дарахт кесганларга қарийб 127 миллион сўм жарима солинди
Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар жиноий ишлар бўйича Сардоба туман судига кўриб чиқиш учун юборилган.
Сардобада ваҳима тарқатганлар ушланди (видео)
Бундай ваҳима тарқалиши оқибатида Сардоба, Мирзаобод, Оқолтин туманларида айрим кишилар ўз яшаш ҳудудларини тарк этишга ошиқишди. Вилоят ҳокими тезда ушбу туманларга етиб бориб, одамларни тинчланишга чақиради.
Сардобада ваҳима тарқалди. Ҳоким одамларни тинчлантиришга чиқди
Ижтимоий тармоқларда 14 январь куни ярим тунда Тожикистон Республикаси ҳудудида жойлашган Қайроққум сув омборининг ёрилиши натижасида сув тошқини содир бўлганлиги тўғрисида ёлғон хабарлар тарқалди.
Сув тошқинидан талафот кўрган болалар боғчаси қайта тикланди
Муассаса бухоролик қурувчилар томонидан капитал таъмирдан чиқарилди.
«Сардоба иши» ёпиқ судда кўриладиган бўлди
21 декабрь куни Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан судланувчилар М. Холматов («Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Гидротехник иншоотлар қуриш дирекцияси» бошлиғи лавозимида ишлаган) ва бошқалар (жами 17 киши) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни бошланди.
Холдорали ака ўша куни эрта турганди — Сардобадаги бир оила тақдири
Холдорали ака ўша куни саҳарда мол-қўйини ўтлатиш учун далага чиққан эди. Соат тонгги бешлардан ўтганда ғалати товуш эшитилди — бир нарса гумбурладими, шитирладими, билиб бўлмади. Бўғиқ, ғалати шовқин.
Текстил корхонасида ишлаш учун нима керак бўлади?
Чўлдаги шаҳар битди, одамлар уйларига кирмоқда. Сардоба сув омбори тошқинидан зарар кўрганлар учун шаҳарсозликнинг сўнгги намуналарига кўра кўпқаватли уйлар қурилгани ҳақида хабар берган эдик. Бу уйларда истиқомат қиладиганлар янги маҳалланинг шундай ёнгинасида қурилган трикотаж фабрикасида ишлаши кўзда тутилган.
Янги уйлар тақсимланишга тайёр – Бош вазир Сирдарёга борди (фото)
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларида янги қурилган кўп қаватли уйлардан фойдаланиш, уларни соз ҳолатда сақлаш ҳамда аҳоли учун янги иш ўринларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.
Сардобага пресс-тур: ҳудуднинг қиёфаси қай даражада ўзгармоқда? (фото)
2020 йилнинг 20 октябрь куни Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод ва Сирдарё туманларига пресс-тур ташкил этилди.
Бир қаричи ҳам бемақсад қурилмаган — Сардобадаги янги уйлар ҳақида
Тунов куни эди, Жиззах томонларга йўлим тушиб қолди. Бахтдан Оқ олтинга олиб борадиган йўлнинг адоғига етай деганда кўринган манзарага чалғиб қолибман, ён-атрофдаги машиналарнинг сигналидан ўзимга келдим. Ҳа, теп-текис жойда бирдан шаҳар пайдо бўлиб қолса ҳамки, йўлда чалғиш яхши нарса эмас.
Президент сув тошқинидан жабрланган одамлар билан учрашди
Шу билан давлат раҳбарининг Сирдарё вилоятига сафари якунланди.
Шавкат Мирзиёев Сардобадаги янги корхона ва уйларни бориб кўрди (фото)
Президент Шавкат Мирзиёев “Сардоба Оқсарой текстиль” корхонаси фаолияти билан танишди.
Сардоба. Бу ерда ҳамманинг ўз ҳикояси бор
2020 йил, 1 май. Сардоба фожиасини бошидан ўтказган ҳар бир одамнинг бу сана билан боғлиқ ўз ҳикояси бор. Ва ўша ҳикоянинг охири кўпинча шундай тугайди — «биз кўрдик, энди фарзандларимиз кўрмасин».
Президентнинг Сирдарёга ташрифи бошланди. Давлат раҳбари дастлаб «Ҳақиқат» маҳалласига борди
Давлатнинг давлатлиги, халқнинг халқлиги қийин пайтларда билинади. Афсуски, 2020 йил жуда оғир келди. Коронавирус балоси, у келтирган ижтимоий-иқтисодий инқироз етмаганидек, бир ҳафта ичида Бухоро ва Сирдарё вилоятларида табиий-техноген офатлар рўй берди.
«Сардоба иши»га дахлдор мансабдор шахслар сони кўпайди
Аввалроқ ушбу ишга алоқадор 9 нафар шахс устидан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинганди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳоновнинг қайд этишича, «Сардоба иши»га алоқадор шахслар сони ошган.
«Сардоба харобаларида» яшаётган оила воқеасига расмий муносабат билдирилди
Кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган «Сардоба харобаларида» сарлавҳаси остидаги хабар ва унга илова қилинган видеога Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати ўз муносабатини билдирди.
«Сардоба харобаларида». Молхона-омборхона 5 ёшли бола ва унинг оиласига бошпана бўлди
Сардоба фожиаси рўй берганига анча вақт бўлди, аммо унинг оғриқли асоратлари ҳамон аригани йўқ. Блогер Азиза Умарова тўфон ўпирилиши оқибатида қийин аҳволда қолган бир оила тақдири ҳақида ҳикоя қилди.
Синовли кунларда прокурорлар қанча хайрия қилишди?
Бугунги синовли кунлар ким аслида ким эканини кўрсатадиган ойна вазифасиниям ўтамоқда.
Танзила Норбоева: «Бу йил оғир келди»
Бугун, 5 сентябрь куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг Сирдарё вилоятида сайёр мажлиси бўлиб ўтди.
«Сардоба» тўғони ўпирилишига нима сабаб бўлгани маълум қилинди
Дастлабки терговнинг ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона олиб борилишини таъминлаш мақсадида қуйидаги асосий тахминлар текширилди. Лойиҳалашдаги хатоликлар, қурилиш жараёнида меъёрларга риоя қилмаслик, эксплуатация жараёнидаги хатоликлар, табиий офат.
«Сардоба» фожиаси юзасидан бир гуруҳ мансабдор шахслар қамоққа олинди — Бош прокуратура
Бош прокуратура матбуот хизмати «Сардоба» сув омбори тўғони ўпирилиши ва бунинг оқибатида катта ҳажмдаги ер майдонларини сув босиши бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан қўшимча маълумот берди.
Сардобаликларни «туя устида ҳам» ит қопяптими?
Раҳбар номидан сохта ҳужжатлар тайёрлаб, 53 млн сўмлик маҳсулотларни махсус омбордан олиб чиқиб, номаълум шахсларга сотиб юборган!
Сардобалик аёл ёшлар ўз уйида иш билан таъминланиши, турмуш фарвон бўлишига ишонмоқда
«Сардоба» сув омборидаги фалокат натижасида биринчи ўринда талофат кўрган аҳоли турар жойларини таъмирлаш ва янгидан қуриш бўйича олиб бориш бўйича мамлакатимиз бўйлаб катта сафарбарлик ҳаракати бошланди. Бугунги кунга келиб кўплаб одамлар ўз қадрдон гўшаларига қайтмоқда, турмуш шароитларини ўнглаб, тўкис ҳаёт кечира бошламоқда. Тошқиндан зарар кўрган
Ўз уйини қурган Сардобаликларга маош ва 40 миллион сўмдан пул берилди
«Сардоба» сув омборидаги фалокат натижасида биринчи ўринда талофат кўрган аҳоли турар жойларини таъмирлаш ва янгидан қуриш бўйича олиб бориш бўйича мамлакатимиз бўйлаб катта сафарбарлик ҳаракати бошланди.
Сардоба сув омборининг ўпирилиши натижасида ёпилган йўл кундузи ҳаракатланиш учун очилди
Хабарингиз бор, 2020 йил 1 май куни Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омбори тўғонида юзага келган ўпирилиш натижасида Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманлари ҳудудларидаги аҳоли яшаш пунктлари, сув тошқини йўналишидаги дала майдонларидаги экинларга ҳам жиддий талофат етган эди.
Сардоба тошқини туфайли зарар етган экин майдонлари аниқланди
Сардоба тошқини ортидан талофат кўрган экин майдонлари аниқланди. Дастлабки ҳисоб китоблар бўйича жами сув тошқинидан зарар кўрган Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманлари экинзорларининг умумий майдони 19 592 гектарни ташкил этиб, шундан 5 361 гектар Сардобага, 8 723 гектар Оқолтинга, 5 508 гектар Мирзаобод туманига тўғри келади.
Зоологлар кўрсичқон ва тулкилар Сардоба тўғонига таъсир қилмаганини тасдиқлади
Ўзбекистон Фанлар академияси Зоология институти зоолог мутахассислари ёввойи кемирувчилар ва бошқа ҳайвонлар фаолиятининг Сардоба сув омбори тўғони ҳолатига таъсирини аниқлаш бўйича Сирдарёда сафарда бўлди. Бу ҳақда Фанлар академияси матбуот хизматихабар берди.
Сардобаликлар учун янги газ тақсимлаш станцияси қурилмоқда
Сардобаликларни табиий газ билан таъминлаш учун газ тақсимлаш станцияси қурилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг расмий каналида хабар берилган.
ИИВ ЙҲХББ ҳайдовчиларга мурожаат қилди
Жорий йилнинг 1 май куни Сирдарё вилоятида жойлашган «Сардоба» сув омборининг тўғони бузилиши натижасида сув чиқиб, омбор атрофидаги яқин ҳудудлар сув тагида қолиб фалокат рўй берганидан хабарингиз бор.
Сардоба фожиасига алоқадор икки шахс қамоққа олинди – Бош прокуратура
Бош прокуратура Сирдарё вилоятидаги «Сардоба» сув омбори билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.
«Дарвозадан чиққан эдимки, сув етиб келди» — Сардобада бир кеча сувда қолиб кетган йигит ҳикояси
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Сардоба сув омборининг ўпирилиши натижасида юзага келган фожеада омон қолган йигит ҳикояси эълон қилинди.
Саида Мирзиёева таъсирли воқеани ҳикоя қилди
21 май куни Зироат Мирзиёева Сардоба сув омбори атрофидаги фавқулодда вазият рўй берган ҳудудларга ташриф буюрди ҳамда сув тошқини бўлган ерлардан эвакуация қилинган аҳоли билан учрашди.
ДХХ Сардоба фалокати сабаб жабрланган аҳолига ёрдам бермоқда (фото)
Бугунги кунда Сардоба сув омборидаги тошқин оқибатларини бартараф қилишда давлат хавфсизлиги хизмати идоралари ходимлари ҳам фаол иштирок этишмоқда.
ФВВ «Сардоба» фалокатига оид янги тафсилотларни маълум қилди
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мурод Содиқов иштирокида «Сардоба» сув омбори билан юз берган фалокат тафсилотларига бағишланган навбатдаги брифинг ўтказилди.
Тўғон ўпирилганда Қозоғистонга сув етиб бормаслиги айтилган
Ўзбекистон сув хўжалиги вазири ўринбосари Воҳиджон Аҳмаджонов 1 май куни Сардоба сув омборида тўғони ўпирилиши оқибатида Қозоғистон экология, геология ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Сергей Громовга сув омборида тезроқ сув ёпилади ва сув хавфсиз йўналтирилади, деб айтилганини тасдиқлаган.