Сардоба сув омборини тиклашда россиялик мутахассислар билан ҳамкорлик қилиняпти —Қурилиш вазирлиги
Қурилиш вазирлигида «Сардоба сув омборини қайта тиклаш режалари ва амалга ошириладиган вазифалар» мавзусида ташкил этилган матбуот анжуманида ҳозирги кунда Сардоба сув омборини қайта тиклаш бўйича қилинаётган ишлар хусусида маълумот берилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилган.
Сув омборида катта ҳажмдаги муҳандислик-қидирув ишлари амалга оширилаётгани, хусусан, лаборатория таҳлиллари олиниб, илмий-техник асослаш мақсадида изланишлар давом этаётгани таъкидланди.
Сирдарё вилоятида йирик сув омбори қурилишидан мақсад Токтагул сув омборидан ташланаётган сувларни йиғиб бориш ҳамда Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги суғориладиган ерларни сув билан таъминлашдир. Айтилишича, ҳозирда нуқсонларни бартараф этиш ҳамда вақтинчалик сув омборни қисман фаолият юритишини тиклаш кўзда тутилган.
Сув омборида 230 млн м3 сув тўпланган, у тез орада 350 млн м3 га етказилади. Сув омборининг ҳолати ҳамда юзага келган техноген офатнинг сабабларини ўрганиш юзасидан, унинг келиб чиқиш ҳолатлари қайта такрорланишининг олдини олиш мақсадида россиялик мутахассислар жалб қилиниб, техник ечимлар тўлиқ ўрганиб чиқилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter