Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИВ ЙҲХББ ҳайдовчиларга мурожаат қилди

ИИВ ЙҲХББ ҳайдовчиларга мурожаат қилди

Фото: ИИВ ЙҲХББ

Жорий йилнинг 1 май куни Сирдарё вилоятида жойлашган «Сардоба» сув омборининг тўғони бузилиши натижасида сув чиқиб, омбор атрофидаги яқин ҳудудлар сув тагида қолиб фалокат рўй берганидан хабарингиз бор, дейилади ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарида.

Қайд этилишича, ушбу фалокат сабаб айни вақтда Сирдарё вилоятида қурилиш ва таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Вилоят ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятдаги А-373 «М39 йўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали Ўш» автомобиль йўлининг 0-37 километрларида барча турдаги транспорт воситалари учун ҳаракат вақтинча чекланган.

Шу сабабли карантин даврида ҳаракатланишга рухсат этилган вилоятлараро қатновчи транспорт воситалари учун вақтинчалик М-34 «Тошкент-Душанбе» автомобиль йўлининг 104-152 километри ва А-376 «Қўқон-Жиззах» автомобиль йўлининг 219-242 километри орқали ҳаракатланиш йўлга қўйилган.

Ҳайдовчилар учун ушбу йўналишни кўрсатувчи йўл белгилари ва ишоралар белгиланган жойларга ўрнатилган.

«Барча ҳайдовчилардан ЙПХ ходимлари томонидан берилган кўрсатмаларни бажарган ҳолда, ушбу ишора ва белгиларга амал қилиб, М-34 «Тошкент-Душанбе» ва А-376 «Қўқон-Жиззах» автомобиль йўли орқали ҳаракатланишларини сўраб қоламиз», – дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг