Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбек халқининг оғир дамларда бирлаша олишини кўрсатадиган китоб нашр этилди

Ўзбек халқининг оғир дамларда бирлаша олишини кўрсатадиган китоб нашр этилди

Бугун АОКАда «Ўзбекистон» нашриёти билан ҳамкорликда нашр этилган «Офат ва матонат» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Китобда COVID-19 пандемиясидаги мамлакатимиз, Сардоба сув омборининг ёрилишидан юзага келган фавқулотда ҳолат, Бухорода содир бўлган кучли шамол ва унинг оқибатларига бағишланган мақолалар, эсселар, шеърлар ва ҳикоялар ўрин олган.

Мазкур китоб 10 минг нусхада нашр этилган бўлиб, аҳамиятли жиҳати синовли 2020 йилдаги мамлакатимиз ҳаётининг ўзига хос солномаси бўлган.

«Китобни ўзбек халқининг оғир дамларда бирлаша олишини, миллат сифатида шакллана олганимизни кўрсатадиган кўзгу сифатида кўрсата оламиз», — дейди китоб ижодкорлари.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган китоб ҳам яқин кунларда нашр этилиши кутиляпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг