Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

99 йил аввал олинган китоб кутубхонага қайтарилди

99 йил аввал олинган китоб кутубхонага қайтарилди

Иллюстратив фото

Ню-Жерси (АҚШ)да яшовчи 81 ёшли Мэри Купер бобоси 1926 йилда кутубхонадан олган китобни топиб олди. Аёл бир кам юз йил олдин олинган китобни кутубхонага топширди, деб ёзди CNN.

Ёғоч, темир ва бошқа нарсалардан болалар ўйинчоқларини ясашни ўргатувчи бу китоб 1911 йилда нашрдан чиққан. Купернинг бобоси китобни ўлимидан бир йил аввал кутубхонадан олиб келган. Аёлнинг тахминича, у қизи — Мэрининг онасига нимадир ясаб бермоқчи бўлган.

Мэри Купер китобни кутубхонага топширишдан олдин бироз хавотирланди. Қабул қилишармикан, китоб кечиктирилгани учун жарима солишмасмикан (қарийб бир аср давомида 18 минг долларлик жарима йиғилиши мумкин эди).

Китобни кўриш учун кутубхонанинг 10 нафар ходими келди ва топилмадан жуда мамнун бўлшди. Ноёб китоб Томс-Ривер эсдалик буюмлари кўргазмасидан ўрин олди, энди барча китобхонлар ундан баҳраманд бўлишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг