Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сардобага пресс-тур: ҳудуднинг қиёфаси қай даражада ўзгармоқда? (фото)

Сардобага пресс-тур: ҳудуднинг қиёфаси қай даражада ўзгармоқда? (фото)

Фото: «Xabar.uz»

2020 йилнинг 20 октябрь куни Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод ва Сирдарё туманларига пресс-тур ташкил этилди.

«Сардоба» сув омборидаги ўпирилишдан сўнг юзага келган сув тошқини оқибатида 2 минг 211 та хонадон яроқсиз ва 2 минг 499 та хонадон таъмирталаб ҳолатга келган эди. Амалга оширилган бунёдкорлик ишлари натижасида янги уй-жойлар барпо этилиб, бугунги кунга қадар жами 80 064 нафар (89,5%) аҳоли ўз яшаш манзилларига қайтарилди.

Зарар кўрган ҳудудларда аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида катта кўламдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Мазкур жараёнда таъмирлаш ишларига 167 та техника, 672 та пудратчи корхона ва 2 454 нафар ишчи жалб этилди. 1 830 та уйларда қурилиш таъмирлаш ишлари якунига етказилиб, 11 170 нафар фуқарога фойдаланишга топширилди. Қурилиш-таъмирлаш ишлари билан бир қаторда тошқиндан талофат кўрган ҳудудларда ободонлаштириш ишлари ҳам амалга оширилди.

Бундан ташқари Мирзаобод тумани «Навбаҳор» маҳалласида 100 та ва «Янги Ўзбекистон» маҳалалсида 6 та, Сардоба тумани «Юртдош» маҳалласида 48 та уй, 6 та хизмат уйи капитал таъмирланди. Тошқин оқибатида уй-жойлари яроқсиз холатга келган фуқаролар учун жами 52,5 га ер майдони танланиб, 86 та 2 640 хонадонли барча шароитларга эга кўп қаватли турар-жой бинолари қурилиб, босқичма-босқич фойдаланишга топширилмоқда.

Сардоба тумани «Дўстлик» маҳалласида қурилаётган янги уй-жойлар мавзесида 275 ўринли мактабгача таълим ташкилоти ва 660 ўринли умумтаълим мактаби биноси ҳам қуриб битказилмоқда. Ҳар бири 500 ўринга мўлжалланган 3 та масжид барпо этилмоқда. Шунингдек, техноген офатдан зарар кўрган 7 та қабристонда таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилди.

Айни дамда 184 км. йўл, 19 та кўприкда қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.

Ўрганишлар якунига етказилиши биланоқ Давлат хизматлари агентлиги томонидан фуқароларнинг йўқолган ва зарар кўрган жами 8 239 та, шундан, 2 305 нафар фуқароларнинг биометрик паспорти,  714 та ҳайдовчилик ва 69 та транспорт воситаларни қайд этиш гувоҳномаси, 2 767 та туғилганлик, 115 та ўлимни қайд этиш ҳақидаги ҳамда 800 та никоҳ гувоҳномаси, 125 та ўрта махсус мутахассислиги бўйича диплом эгаларига қайта тиклаб берилди.

Кўрилган чора тадбирлар натижасида тижорат банкларидан кредит олган 32 нафар юридик ва жисмоний шахсларга суғурта ташкилотлари томонидан 1,6 млрд. сўм товон пуллари тўлаб берилди. Бундан ташқари мол-мулкларига зарар етган 39 та тадбиркорлик субъектларининг 6 тасига суғурта тўловлари амалга оширилиб, 33 тасига 9,1 млрд.сўм тўлов белгиланди.

Зарар кўрган хонадон эгаларига пластик карточкалари очилиб, ҳар бирига 40,0 млн.сўмдан, хонадонлари кўп қаватли уйларнинг юқори қаватларида жойлашган фуқароларга эса 20 млн.сўмдан моддий ёрдам пуллари тўлаб берилди. Шунингдек, барчалари зарар кўрган хонадон эгаларига 7 турдаги маиший техника жиҳозлари тарқатилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг