Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сардобалик аёл ёшлар ўз уйида иш билан таъминланиши, турмуш фарвон бўлишига ишонмоқда

Сардобалик аёл ёшлар ўз уйида иш билан таъминланиши, турмуш фарвон бўлишига ишонмоқда

«Сардоба» сув омборидаги фалокат натижасида биринчи ўринда талофат кўрган аҳоли турар жойларини таъмирлаш ва янгидан қуриш бўйича олиб бориш бўйича мамлакатимиз бўйлаб катта сафарбарлик ҳаракати бошланди. Бугунги кунга келиб кўплаб одамлар ўз қадрдон гўшаларига қайтмоқда, турмуш шароитларини ўнглаб, тўкис ҳаёт кечира бошламоқда. Тошқиндан зарар кўрган Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида тез фурсатда барпо этилган уйлар ўз эгаларига тоширилмоқда.

Сув тошқинидан зарар кўрган Оқолтин туманидаги Шодлик, Учтом, Навбаҳор, Аҳиллик ва Саховат маҳалларида талофатдан кўп ўтмай биринчи галда аҳоли турар жойларни тиклаш бўйича кенг кўламда ишлар ташкил этилди. Сирдарёликларга кўмак қўлини чўзган Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан 5 мингга яқин малакали қурувчилар, 350 дан зиёд техника воситалари аҳоли хонадонларини таъмирлаш, тиклаш ва ижтимоий инфратузилмани янгилаш ишларига жалб этилди. Ҳозирда ушбу ҳудудларда замонавий қиёфада қад ростлаган 700 га яқин уй-жойларга аҳоли қайтмоқда, одамлар қадрдон гўшаларида янгидан ҳаёт бошламоқда.

— Бизнинг маҳалламиздаги уйлар 1971 йилда қурилган. Талофатгача бу уйлар таъмирталаб аҳволда эди, — дейди Оқолтин туманидаги «Учтом» маҳалласида яшаб келаётган Хадича Бўрибоева. — Газ, ичимлик суви йўқ эди. Мана ҳозир кўрсангиз, уйлар жуда чиройли таъмирланган, газ, сув келтирилди. Уй-рўзғор жиҳозларини беришди.

Сурхондарёликларга ва бошқа ҳудудлардан келган ҳашарчиларга катта рахмат. Қисқа фурсатда маҳалламизни шаҳар даражасига етказиб қўйди. Иссиқхонлар қуриб беришди. Энди унда ҳосил етиштиришни ҳам Сурхондарёдан келиб бизга ўргатмоқчи. Худо хоҳласа, ёшларимиз ўз уйида иш билан таъминланади, турмушимиз фарвон бўлади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг