Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўз уйини қурган сардобаликларга маош ва 40 миллион сўмдан пул берилди

Ўз уйини қурган сардобаликларга маош ва 40 миллион сўмдан пул берилди

«Сардоба» сув омборидаги фалокат натижасида биринчи ўринда талофат кўрган аҳоли турар жойларини таъмирлаш ва янгидан қуриш бўйича олиб бориш бўйича мамлакатимиз бўйлаб катта сафарбарлик ҳаракати бошланди. Бугунги кунга келиб кўплаб одамлар ўз қадрдон гўшаларига қайтмоқда, турмуш шароитларини ўнглаб, тўкис ҳаёт кечира бошламоқда. Тошқиндан зарар кўрган Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида тез фурсатда барпо этилган уйлар ўз эгаларига тоширилмоқда.

Техноген офатдан зарар кўрган Сардоба туманидаги Қўрғонтепа Юртдош, Дўстлик маҳалларидаги 500 та уй жойларда таъмирлаш тиклаш бўйича кенг кўламда ишлар ташкил этилди. Хоразм, Навоий вилоятидан келган малакали мутахассислар томонидан шу кунгача Қўрғонтепа махалласида 348 та зарар кўрган аҳоли хонадонларидан 263 таси фойдаланишга тайёр ҳолатга келтирилди. Бугунги кунда ушбу хонадон эгалари ўз уйларига кўчиб киришди.

2020 йилнинг 1 май кун биз учун ёмон кун бўлди,дейди Сардоба туманидаги Қўрғонтепа маҳалласида яшовчи Қўйсиной Тангирова. — Энди келин оламиз деб, уйларимизни тартибга келтириб қўйгандик. Шундай бир қаттиқ тушкунликка тушдик. Худога шукр, бу кунлар тез орада ортда қолди. Бугун усталар уйимизни битириб беришди, уларга ўғлим ва отаси ёрдам беришди. Биз кутмагандик – уларга ҳам ойлик маош беришди. Уйимга биринчи кириб келганда бошқача бўлиб кетдим. Уйимизни турли маиший техникалар билан тўлдириб беришди. Ҳаттоки, гилам, кўрпа-тўшак, идиш-товоғимизгача қилиб берди. Раҳмат, ҳамма шароитни қилиб берганлардан миннатдормиз..

Давлатимиз 40 миллион сўм пул ҳам берди. Бу пулга катта ўғлимга Тошкент шаҳридан янги қурилаётган уйлардан олиш учун тўлов қилдик. Аслини олганда, бу ердаги уйларнинг ҳам пойтахтдагилардан кам жойи йўқ. Ошхона ва ҳаммомга иссиқ-совуқ сув чиқадиган бўлди, газ келди. Кўчларимиз ҳам чиройли бўлди. Ҳали тўлиқ битгани йўқ, битса билмадим яна қанчалик гўзал бўлади. Тошкент шаҳридаги кўчалардай ёрқин ва кўркам бўлишига ишонаман.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг