Доналд Трамп Хитойга бир кун муҳлат берди

Доналд Трамп 9 апрел кунидан бошлаб Хитой товарларига қўшимча божлар жорий этиш билан таҳдид қилди Унинг айтишича, бу Вашингтоннинг Хитой импортига божларни ошириши сабаб Пекин томонидан жорий қилинган АҚШ импортига қўшимча 34 фоизлик божларга жавоб бўлади.
«Агар Хитой эртага, 2025 йилнинг 8 апрелига қадар узоқ вақтдан бери давом этаётган савдо қонунбузарликлари туфайли жорий этилган 34 фоизлик ўсишни бекор қилмаса, АҚШ 9 апрелдан бошлаб Хитойга қўшимча 50 фоизлик божлар жорий қилади», деб ёзди у ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги аккаунтида.
Америка раҳбари, шунингдек, Хитойни тарифлар бўйича режалаштирилган барча музокараларни бекор қилиш билан таҳдид қилди.
Оқ уй янги тарифлар Вашингтон томонидан эълон қилинганидан ташқари ҳам жорий этилишини тасдиқлади, деб хабар беради AFP. Бу АҚШнинг Хитойга қўядиган умумий тарифларини 104 фоизга етказади.
Оқ уй матбуот котиби Кэролин Лэвитт ОАВда Трамп импорт божларини 90 кунга кечиктириши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни сохта деб атади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter