Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

қийноқ оқибатида келиб чиққан ўлим ҳолатлари учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

26/08, 12:24

Жиноят кодексининг 235-моддасини халқаро стандартларга мувофиқ янада такомиллаштириш бўйича тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Сафардаги эрига жаҳл қилиб боласини қийнаган хотинга жиноий иш очилди

06/06, 11:04

Ҳозирда ҳолат юзасидан аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) 2-қисми «а» банди ҳамда 112-моддаси (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилди.

Бухоро прокурори 6 ёшли бола акаси томонидан қийноққа солингани ҳақида гапирди

02/04, 20:09

«Ушбу ҳолат юзасидан И.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси, 2-қисми билан у эҳтиёт чораси тариқасида қамоққа олинди ва унга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланди», — деди Улуғбек Ҳамдамов.

Аввал ўн йилга «кесилган» эркак яна икки йилга қамалди

24/03, 21:45

Биринчи турмуш ўртоғининг ўз жонига қасд қилишигача олиб борган эркак иккинчи хотинини ҳам муттасил қийнаб келгани аниқланди.

«Оқ» қилинган аёл, қийноқлар ичидаги бола: «Шофиркон воқеаси» тафсилотлари

16/01, 17:19

Бешикдаги боласини муттасил қийноққа солиб келган Н.С. асли Ғиждувон туманидаги Заҳкаш қишлоғида туғилган.

Жиззахда чақалоққа нисбатан инсонийликка зид жиноий ҳаракатлар содир этилди

29/12, 08:52

Ижтимоий тармоқларда эркак киши гўдак болага турли шаклдаги қийнаш, уни ҳаёти ва соғлиғини хавфга солувчи ҳаракатлар қилаётгани тасвирланган видео тарқалди.

Маҳкумларга руҳий ва жисмоний босим қилингани ҳақида 147 та шикоят келиб тушган – Омбудсман

16/11/2023

Мазкур шикоятлар юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга 9 та талабнома киритилган.

ИИББ ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

14/08/2023

2023 йилнинг 12 август куни тезкор-қидирув тадбири доирасида босқинчилик ва бошқа жиноятлар учун гумонланиб олиб келинган фуқаро Д.У. шу куни ИИББ маъмурий биносида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Нукус воқеаларида ноқонуний ҳаракат қилган ИИВ ходимлари жиноий жавобгарликка тортилди

05/08/2023

2022 йил 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикасида содир этилган оммавий тартибсизликларни бартараф этишда иштирок этиб, ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этган ИИВ тизимида ишлаган ходимлар жиноий жавобгарликка тортилди.

“Эридан ўч олиш учун боласини қийнаган она” эрини ИИБга ёзиб берди

15/06/2023

Ижтимоий тармоқларда аёл кишининг чақалоғини қийнаб видеотасвирга олгани ва уни хорижда ишлаётган эрига жўнатгани айтилган видеотасвир тарқалди.

Тошкентдаги боғчаларнинг бирида болаларга игна санчилгани айтилганди. Айбдорларга суд ҳукми ўқилди

08/06/2023

Жорий йил май ойининг охирларида Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманидаги 122-боғчада болаларни ухламагани учун оёқларига игна санчилгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Бўкадаги ИИБдан 36 ёшли йигитнинг ўлиги чиқди

05/06/2023

Ижтимоий тармоқларда жорий йил 4 июнь куни Тошкент вилояти Бўка тумани ИИБ ходимлари бир йигитни (лўли миллатига мансублиги айтилади, -таҳр.) ўғирликда гумон қилиб, терговга жалб қилгани ва тергов вақтида уни уриб ўлдириб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

2 ёшли боласини қийноққа солиб, видеога олган ота узр сўраб чиқди

16/05/2023

30 ёшли ота пушаймонлигини айтиб, энг оғир жазони олишга тайёрлигини билдирди.

Янгийўллик шахс боласини нега аёвсиз қийнагани маълум бўлди

13/05/2023

Ижтимоий тармоқларда эркак киши ўз фарзандларини қийноққа солаётганлиги ҳақида видеохабар тарқалди.

Ёш боланинг бўйнига сиртмоқ тортиб қийнаган шахс аниқланди

13/05/2023

Ижтимоий тармоқларда «ёш болаларни қийнаётган шахс» видеоси тарқатилиб, муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Сурхондарёда ИИБ ходими оёқ-қўли боғланган маст фуқарони калтаклади

12/05/2023

Ижтимоий тармоқларда ИИБ ходимининг ўтоқ ўрнига фуқарони боғлаб қўйгани ва унга нисбатан жисмоний куч ишлатиб, оғзини ҳам боғлагани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Боласини қийнаб видеога олган аёлга нисбатан «иш» очилди

18/03/2023

Вилоят ИИБ мазкур воеқа муносабати билан тегшли тартибда жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

«Толибон» амири қийноққа солишни тақиқлади

07/04/2022

«Қийноқ ва калтаклаш адолат эмас, зулмдир. Бунга йўл қўймаслик — фарз, бундай ишлар харомдир», дейилган имзоланган ҳужжатда.

Ғиёсовнинг «норасмий баёноти» тасдиғини топмади: «Қорақалпоғистондаги воқеа» бўйича жиноят иши қўзғатилди!

05/08/2021

Сурхондарё ва Қорақалпоғистонда икки фуқаро ИИБ ходимлари томонидан калтакланиши оқибатида ўлим топганига оид хабарлар тарқалиши ортидан Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсовнинг «норасмий баёноти» бироз шов-шувга сабаб бўлганининг сирлиги қолмади.

Қорақалпоғистонда ҳам ИИБдан одамнинг ўлиги чиққани айтилмоқда

29/07/2021

Ижтимоий тармоқларда фуқаро Бахтияр Даулетмуратов Тахиатош тумани ИИБ профилактика инспектори Саламат Баймуратов томонидан олиб кетилиб, туман ИИБда тан жароҳати етказилгани сабабли вафот этгани ҳақида хабар тарқалди.

Сенат «Сурхондарё воқеаси»га муносабат билдирди

29/07/2021

Сурхондарё вилояти Денов тумани Оқтом маҳалласида яшаган Ҳасан Хушматов исмли фуқаро ички ишлар органлари ходимлари томонидан мажбурлаб олиб кетилиб, қийнаб ўлдирилгани ҳақидаги хабарга Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбидин Бурханов муносабат билдирди.

Сурхондарёда фуқарони қийнаб ўлдирган инспектор ёрдамчилари қамоққа олинди – Прокуратура

29/07/2021

Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Оқтом маҳалласида яшаган Ҳасан Хушматовни ички ишлар ходимлари мажбурлаб идорага олиб кетиб, ваҳшийларча қийнаб ўлдиргани ҳақида хабар берилганди.

Сурхондарёда ИИБ ходимлари бир фуқарони ваҳшийларча қийнаб ўлдиргани айтилмоқда

29/07/2021

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Оқтом маҳалласида яшаган Ҳасан Хушматовни ички ишлар ходимлари мажбурлаб идорага олиб кетиб, ваҳшийларча қийнаб ўлдиргани ҳақида мурожаат тарқалди.

Прокуратура Андижондаги ҳодиса ҳақида маълумот берди

14/07/2021

Аввалроқ республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон шаҳар филиалига 2021 йил, 13 июль куни эрталаб соат 06:00 да Андижон шаҳрида яшовчи И.Шахобов жиддий тан жароҳатлари олган ҳолда келиб тушгани ҳақида депутат Жаҳонгир Жиянов хабар берганди.

Яна Андижон! ИИБ ходимлари фуқарони кишан тақиб қийноққа солгани айтилмоқда

14/07/2021

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон шаҳар филиалига 2021 йил, 13 июль куни эрталаб соат 06:00 да Андижон шаҳрида яшовчи И.Шахабов жиддий тан жароҳатлари олган ҳолда келиб тушган.

Тошкентда 92 ёшли онахон қийноққа солинди

05/05/2021

Ижтимоий тармоқларда қари аёлнинг юзида, қўл ва оёқларида кўплаб кўкарган, лат еган жароҳатлар акс этган видео тарқалди.

Афғонистонда маҳбуслар қийноққа солинмоқда

04/02/2021

Ҳибсга олинганларнинг фақат бир нечтасига тиббий ёрдам кўрсатилган ёки оилалари билан мулоқот қилишга рухсат берилган.

Марҳум олим қамоқда қаттиқ қийноқларга солингани айтилди

16/12/2020

У дўмбоққина, вазни 105 кг эди. Биз уни бир марта Гвардейскаяда, беш ойдан кейин эса Тоштурмада кўрдик. 105 кглик вазн йўқ эди, 70−73 кг вазнли инсонни кўриб турардик. Иккита чопонга ўраниб олган, бутун бўйин ва бош яраларда эди. У бошини кўтармасди, кўз ёшлари оқарди, гапиролмасди.

«Сўх воқеалари»да айбланаётганлар тергов жараёнида қийноққа солинганини айтишмоқда

15/12/2020

Шу кунларда жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судида «Сўх воқеалари» бўйича айбланаётган 22 нафар шахснинг «иши» кўриб чиқилмоқда.

Андижонлик зўравон ИИБ ходимларига ҳукм ўқилди

27/11/2020

Шу йилнинг май ойида ўғриликда гумон қилинган фуқаро А. Абдукаримов Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ички ишлар бўлимининг бир неча нафар ходимлари томонидан қийноққа солиниши оқибатида вафот этганидан хабарингиз бор. 

Андижонда зўравон ИИБ ходимларининг «иши» бўйича суд бошланди

11/11/2020

Ўғриликда гумон қилинган фуқаро ички ишлар бўлимининг бир неча нафар ходимлари томонидан қийноққа солиниши оқибатида вафот этган.

«Чироқчи ва Андижондаги ҳолатлар барчамизнинг ёдимизда» — Танзила Норбоева

21/10/2020

Сенат раиси Т.Норбоева ялпи мажлисда кўриб чиқилган қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш билан боғлиқ жиноятлар содир этилиши ҳолати юзасидан Ички ишлар вазирлиги ҳамда Бош прокуратурага юборилган парламент сўрови натижалари бўйича муносабатини билдирди.

Андижондаги «қийноқ иши» бўйича тергов ҳаракатлари якунланди — Бош прокуратура

16/10/2020

Шу йилнинг май ойида ўғриликда гумон қилинган фуқаро А. Абдукаримов Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ички ишлар бўлимининг бир неча нафар ходимлари томонидан қийноққа солиниши оқибатида вафот этганидан хабарингиз бор. 

Бош прокурор ўринбосари Чироқчи ва Андижондаги қийноқ ҳолатларини «кетмас доғ» деб атади

19/09/2020

Чироқчи тумани ва Андижон шаҳрида ички ишлар ходимлари томонидан фуқаролар уриб, калтакланиб, қийноққа солиниши оқибатида вафот этганлиги «ички ишлар органлари»нинг, қолаверса, бутун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг номига кетмас доғ тушушига сабабчи бўлаётганлиги таъкидланди.

Маҳкум қийноқдан вафот этгани инкор қилинди

01/07/2020

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармасининг 64/18-сонли муассасаси (Сангород)да қийноққа солинган маҳкум Ф.Хидиров вафот этганлиги ҳақида хабар тарқалганди.

Яна бир фуқаро қийноқдан вафот этгани айтилмоқда

01/07/2020

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармасининг 64/18-сонли муассасасидан (халқ тилида «Сангород») маҳкумнинг ўлиги чиқди.

Андижондаги «қийноқ иши» бўйича яна икки нафар ИИБ ходими қамоққа олинди - Бош прокуратура

01/07/2020

Андижонлик фуқаро маҳаллий ИИБ ходимлари қийноқлари оқибатида вафот этиши ортидан жиноят иши қўзғатилиб, уч нафар ички ишлар органи ходими қамоққа олинганидан хабарингиз бор.

Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳар ва Чироқчи туман ички ишлар идораларида содир бўлган фожиали ҳолатларга муносабат билдирди

30/06/2020

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 30 июнь куни одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Андижонда фуқаро ИИБ ходимлари қийноқларидан ўлди. Шу охиргисими?

15/06/2020

А.Абдукаримовнинг ИИБ ходимлари томонидан уриб ўлдирилиши биринчи ва, катта эҳтимолки, охиргисиям эмас.

Андижонда қийноққа солинган фуқаро вафот этди. 3 нафар ИИБ ходими ҳибсга олинди

13/06/2020

Кеча ижтимоий тармоқларда Андижонда ИИБ ходимлари томонидан руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказилиши натижасида гумондор фуқаро комага тушиб, охир-оқибат вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Яна