Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сафардаги эрига жаҳл қилиб боласини қийнаган хотинга жиноий иш очилди

Сафардаги эрига жаҳл қилиб боласини қийнаган хотинга жиноий иш очилди

Кеча, 5 июн куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар «Нурафшон» маҳалласида яшовчи 1992 йилда туғилган Ф.М.(аёл)нинг эрига жаҳл қилиб фарзандини қийнагани акс этган видеотасвир тарқалди.

Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бориб, аёлнинг эри (қонуний никоҳдан ўтмаган) айни дамда чет элда экани ва аёл турмуш ўртоғи билан ўзаро келишмовчилик натижасида, унга жаҳл қилиб, вояга етмаган фарзандига нисбатан жисмоний куч ишлатиб қийнаганини аниқлаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) 2-қисми «а» банди ҳамда 112-моддаси (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилди.

«Боланинг эса соғлиги ва аҳволи яхши, мутахассислар назоратига олинган», – дейилади расмий хабарда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг