Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда зўравон ИИБ ходимларининг «иши» бўйича суд бошланди

Андижонда зўравон ИИБ ходимларининг «иши» бўйича суд бошланди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Шу йилнинг май ойида ўғриликда гумон қилинган фуқаро А. Абдукаримов Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ички ишлар бўлимининг бир неча нафар ходимлари томонидан қийноққа солиниши оқибатида вафот этганидан хабарингиз бор. Катта шов-шувга сабаб бўлган мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани, тергов ҳаракатлари Бош прокурорнинг шахсий назорати остида марказий маҳкаманинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси иш юритувига олингани-ю яқинда «иш» судга оширилганидан ҳам бохабар этган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати маълум қилишича, бугундан мазкур жиноят иши бўйича суд жараёни бошланди. Жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси О. Арабов раислигида ҳамда судьялар З. Файзиев ва Ш. Ражабовдан иборат суд таркибида кўрилмоқда.

Судланувчилар Д. Ҳамралиев, Қ. Қодиров, Э. Райимжонов, Ф. Ҳусанбоев, П. Мамажонов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «д» банди, 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисми, 227-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) 2-қисми «б» банди, 234-моддаси (қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш) 1-қисми ва 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайри инсоний ёки қадр-қимматини камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) 3-қисмида, А. Тўрақулов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми, 234-моддаси 1-қисми ва 227-моддаси 2-қисми «б» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқдалар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг