«Насаф» кетма-кет 3-бор Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!

Бугун, 27 май куни Ўзбекистон Суперкубоги учун «Насаф» ва «Андижон» ўзаро баҳс олиб борди ва якунда қаршиликлар учрашувда киритилган ягона гол эвазига Суперкубокни қўлга киритди.
Ёмғирли ҳавода ўтган учрашув анча курашларга бой бошланди, бироқ биринчи бўлимда гол киритилмади. Иккинчи бўлимда заҳирадан майдонга тушган Шерзод Насруллоев кўп ўтмай жарима майдончаси ичида йиқитилиб пеналти ишлади. 11 метрлик нуқтадан эса Ҳусайн Норчаев адашмади. Учрашув сўнгида «Андижон» ҳужумлар уюштирганига қарамай ҳисоб ўзгармади.
Шу тариқа, «Насаф» кетма-кет учинчи бор, ўз тарихда эса тўртинчи бор Суперкубокни қўлга киритди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter