2 ёшли боласини қийноққа солиб, видеога олган ота узр сўраб чиқди
Бир неча кун олдин Тошкент вилояти Янгийўл тумани «Гулистон» маҳалласида яшовчи 30 ёшли А.Н. (эркак) оилавий келишмовчиликлар турмуш ўртоғи Н.Ф.дан ўч олиш мақсадида 2 ёшли фарзандини муттасил равишда турли қийноқларга солиб келаётгани ҳақида хабар берган эдик.
30 ёшли ота пушаймонлигини айтиб, энг оғир жазони олишга тайёрлигини билдирди.
«Оилавий келишмовчилик бўлгани сабабли озороқ спиртли ичимлик ичиб, аламимни боладан олган эдим. Бу қилган ишим ўзбекчилигимизга тўғри келмайдиган иш бўлган. Узр сўрайман, қонунда қандай жазо белгиланган бўлса, энг оғирини ўташга тайёрман. Бундан буёғига оила билан яхши яшаб, яхши ота бўламан», – деган ота.
Маълумот учун, мазкур ҳолат юзасидан 2023 йил 13 май куни Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми «а» банди (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter