Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда чақалоққа нисбатан инсонийликка зид жиноий ҳаракатлар содир этилди

Жиззахда чақалоққа нисбатан инсонийликка зид жиноий ҳаракатлар содир этилди

Ижтимоий тармоқларда эркак киши гўдак болага турли шаклдаги қийнаш, уни ҳаёти ва соғлиғини хавфга солувчи ҳаракатлар қилаётгани тасвирланган видео тарқалди.

Аниқланишича, инсонийликка мутлақо зид мазкур жиноий ҳаракатлар Жиззах шаҳрида яшовчи, боланинг отаси деб айтилаётган шахс А.Б. томонидан фарзандига муттасил равишда содир этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан боланинг онаси ИИБга мурожаат этиб, 2023 йил 20 декабрь куни ЖКнинг 110 (Қийнаш), 112 (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Болалар омбудсмани болага нисбатан бундай ғайриинсоний муносабатда бўлган шахсларга қонун доирасидаги жавобгарлик қатъий таъминланиши юзасидан ўз кузатувини давом эттиради, дейилади расмий хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг