Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда ИИБ ходими оёқ-қўли боғланган маст фуқарони калтаклади

Сурхондарёда ИИБ ходими оёқ-қўли боғланган маст фуқарони калтаклади

Ижтимоий тармоқларда ИИБ ходимининг ётоқ ўрнига фуқарони боғлаб қўйгани ва унга нисбатан жисмоний куч ишлатиб, оғзини ҳам боғлагани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Сурхондарё вилояти прокуратураси мазкур ҳолат жорий йилнинг 6 май куни Сурхондарё вилояти, Музработ туманида содир бўлганини тасдиқлади.

Аниқланишича, туманнинг Шаффоф маҳалласида яшовчи С. Ж. туман ИИБга мурожаат қилиб, шу куни туманнинг Янги ҳаёт маҳалласида яшовчи фуқаро У. П. маст ҳолда яшаш уйига келиб, унинг тинчлигини бузаётганлигини айтган. Ушбу хабарга асосан профилактика инспектори воқеа жойига борган вақтда У.П. қочиб кетган.

Сўнгра, профилактика инспектори уни топиб, туман Тиббиёт бирлашмасидаги вақтинчалик мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктига олиб бориб жойлаштирган.

«Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», – дейилади расмий хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг