Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юнусобод бозорида ИИБ ходими пичоқланди

Юнусобод бозорида ИИБ ходими пичоқланди

Фото: ИИВ.

Тошкентда ИИБ ходими пичоқланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди. 

19 май куни Юнусобод тумани Юнусобод деҳқон бозори ҳудудида хизмат олиб бораётган Юнусобод тумани ИИО ФМБ Пост-патруль хизмати инспектори сафдор И.Ибрагимов ер ости тушиш йўли олдида ўтиб кетаётган фуқаро ўзининг хатти-ҳаракатлари билан шубҳа уйғотганлиги сабабли, уни тўхтатиб текшираётган бўлган. Бироқ фуқаро ёнида бўлган пичоқ билан тўсатдан ходимга ҳужум қилиб, бўйин қисмига жароҳат етказган.

Ходим тезкорлик билан касалхонага ётқизилиб, унинг ҳаётини сақлаб қолишга эришилган. Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида гумондор шахс ушланиб, аниқланишича, у 1963 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилояти Пахтакор тумани яшовчи Х.А.Т. бўлиб, 2005 йилдан бери руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда туради.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Юнусобод тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25-97 моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг