Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда ўнга яқин ИИБ амалдори ишдан олинди

Қашқадарёда ўнга яқин ИИБ амалдори ишдан олинди

Фото: Xabar.uz

Қашқадарё ИИБда қатор амалдорлар ишдан олинди, қолганлари эса кескин огоҳлантирилди. Бу ҳақда ИИВ хабарида айтилади.

Қашқадарё вилоятида ўтказилган комплекс инспекторлик текшируви натижалари юзасидан Ички ишлар вазири томонидан республика ишчи гуруҳи, вилоят ҳамда туман-шаҳар ички ишлар органларининг масъул раҳбарлари ва шахсий таркиби иштирокида ҳисобот йиғилиши ўтказилди.

Унда хизмат фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйган соҳавий хизматлар ҳамда ҳудудий ИИБ раҳбарлари фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилди.

Жумладан, Ички ишлар вазирининг буйруғи билан вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари, вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими бошлиғи, Кўкдала ва Китоб туманлари ИИБ бошлиқлари, Косон ва Касби туманлари ИИБ бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари, Муборак тумани ва Қарши шаҳри ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати бўйича ўринбосарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, вилоят ИИБ бошлиғининг Жамоат хавфсизлиги бўйича ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи, Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи, Йўл ҳаракати хавфсизлиги Қидирув-суриштирув бўлинмаси бошлиғи, Касби тумани ИИБ бошлиғи ва унинг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Қарши шаҳар, Косон ва Муборак тумани ИИБ бошлиқларига кескин интизомий жазолар қўлланилди, дейилади хабарда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг