Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

“Эридан ўч олиш учун боласини қийнаган она” эрини ИИБга ёзиб берди

“Эридан ўч олиш учун боласини қийнаган она” эрини ИИБга ёзиб берди

Ижтимоий тармоқларда аёл кишининг чақалоғини қийнаб видеотасвирга олгани ва уни хорижда ишлаётган эрига жўнатгани айтилган видеотасвир тарқалди.

Андижон вилояти ИИБ берган расмий маълумотга кўра, ҳолат Улуғнор туманининг Чўлобод маҳалласида яшовчи,  21 ёшли Ш.О исмли аёл ва унинг 5 ойлик фарзанди билан содир бўлган.

Аёл Россияда ишлаётган турмуш ўртоғига ўзаро ўрталаридаги оилавий келишмовчилик сабабли 2023 йилнинг 13 июнь куни чақалоқ фарзандини йиғлатган ҳолда видеога олган ва Telegram мессенжери орқали жўнатган.

Ушбу видеохабарлар ижтимоий тармоқларга тарқалганидан сўнг, ушбу аёлнинг ўзи 14 июнь куни вилоят ИИБга мурожаат қилиб, унда видеотасвир ҳақиқатда ўзи томонидан олингани бироқ турмуш ўртоғи уни ижтимоий тармоқларга тарқатиб, обрўсизлантираётганини маълум қилган ва унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. 

Ҳозирда Ш.О. нинг фарзандига нисбатан судга оид тиббий экспертиза тайинланган ва Андижон вилояти, Улуғнор тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Ушбу ҳолат бўйича гувоҳларнинг важлари тўлиқ текширилиши, ҳолатга тўлиқ ойдинлик киритилиши маълум қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг