Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги боғчаларнинг бирида болаларга игна санчилгани айтилганди. Айбдорларга суд ҳукми ўқилди

Тошкентдаги боғчаларнинг бирида болаларга игна санчилгани айтилганди. Айбдорларга суд ҳукми ўқилди

Жорий йил май ойининг охирларида Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманидаги 122-боғчада болаларни ухламагани учун оёқларига игна санчилгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан, бугун, 8 июнь куни жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг cайёр мажлисида 34 ёшли С. Э. (122-ДМТТ тарбиячиси) ва 20 ёшли М. Р. (Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги Педагогика коллежининг 3-босқич ўқувчиси)га оид маъмурий иш кўриб чиқилди.

Суд уларни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси (енгил тан жароҳати етказиш) 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топиб, ҳар бирига БҲМнинг 4 баравари миқдорида жарима жазоси тайинлади.

Шунингдек, суд томонидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бош бошқармаси бошлиғига содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик юзасидан меҳнат муносабатларидан келиб чиқиб, расмий муносабат билдириш ва тегишли чора-тадбирлар белгилаш ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 313-моддаси тартибида тақдимнома ҳам чиқарган.

Бундан ташқари 122-ДМТТ мутасаддиларига рўйхатдан ўтмасдан туриб, тарбияланувчиларни қабул қилинганлик ҳолати ва улар учун тўловлар амалга оширилганлигини текшириб, қонуний баҳо бериш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 278-моддаси тартибида Янгиҳаёт туман прокурорига ҳам хабарнома юборилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг