Қорақалпоғистон Мактабгача ва мактаб таълими вазири тайинланди
Қорақалпоғистон Мактабгача ва мактаб таълими вазири вазифасини бажариб келган Ахмед Нарымбетов лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистон мактабларида дарс бериш учун хориждан 500 нафар «тил эгалари» олиб келинади
Пойтахтимизда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан хорижий тилларни ўқитиш учун чет эл фуқароларини жалб этиш лойиҳаси доирасида ўқув-семинар ташкил этилди.
Тошкентда «боғча опа»лар малакасини ошириш маркази қурилади
Ҳукуматнинг 19 декабрдаги 714-сонли қарори билан Тошкентда Мактабгача таълим муассасалари учун педагог кадрларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази қурилиши белгиланди.
Бухорода директор хизмат хонасида пора билан ушланди
Ўтказилган тезкор тадбирда директор ўзининг хизмат хонасида талаб қилинган пулларни олган вақтида ушланган.
Мактабгача таълим вазирлиги фотокўргазма учун танлов эълон қилди
UNESCO ва Мактабгача таълим вазирлиги Тошкентда кичик ёшдаги болаларни таълим-тарбия бериш бўйича II Бутунжаҳон конференцияси доирасида бўлиб ўтадиган кенг кўламли фотокўргазма учун танлов эълон қилган эди.
ЮНЕСКОнинг 10 йилда бир ўтказиладиган халқаро тадбири Тошкентда бўлиб ўтади
2022 йилда Тошкент шаҳрида ЮНЕСКОнинг эрта ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш бўйича II Бутунжаҳон конференцияси (Глобал форум) бўлиб ўтади. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги биносида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Ўзбекистонда кичик болалар таълим-тарбияси бўйича конференция бўлиб ўтади
Унда ЮНЕСКО бош директори ўринбосари Стефани Жанинни, «Lego Foundation» жамғармаси директори Анн-Биргитте Албрексен, халқаро ташкилотлар вакиллари, 35 нафардан ортиқ ЮНЕСКОга аъзо давлатларнинг таълим вазирлари иштирок этди.
Боланинг оғзига уриб, «қор ема» деса ҳам бўларди — Шерзод Қудратхўжа «боғча» вақтини эслади
2022 йил 22 июн куни Мактабгача таълим вазирлиги ҳузурида Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши ҳамда соҳада амалга оширилган ишлар ва режалаштирилган вазифалар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Боғчага навбат, таом сифати ва ошпазларнинг маоши. Вазирлик саволларга жавоб берди
Мактабгача таълим вазирлигида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбир давомида соҳа доирасидаги саволларга жавоб бериб ўтилди. Xabar.uz мухбири ушбу тадбирда иштирок этди.
Боғчаларнинг онлайн таълимга ўтиш-ўтмаслиги бўйича изоҳ берилди
Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги хабар берган.
Мактабгача таълим вазирлиги муҳим хабарни эълон қилди
EMIS дастури 2022 йил 2 февралда ўз фаолиятини тиклайди.
Сурхондарёда мактабгача таълим бошқармаси раҳбари алмашди
Холлиева Шоҳида Бойматовна Сурхондарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Наманганда алтернатив гуруҳлар учун махсус бинолар фойдаланишга топширилди (фото)
Куни кеча Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Наманган вилоятига пресс-тур ташкил этилди. Ташриф давомида мактабгача ёшдаги болаларни мактабга тайёрлаш мақсадида UNICEF халқаро кўмаги билан вилоятнинг бир қатор туманларида алтернатив гуруҳларни ўқитиш учун ташкил этилган биноларнинг очилиш маросимлари бўлиб ўтди.
Тадбиркор узоқ ўйлаган ғоясини Андижонда амалга оширди
Жорий йилнинг 18-19 май кунлари Мактабгача таълим вазирлиги томонидан журналистлар ва ОАВ ходимлари учун Андижон вилоятида пресс-тур ташкил этилди.
Ҳар бир қарор ортида болалар тақдири туради — «Имкон» ҳақида
Бектурсун Алимов туғилганданоқ муаммолар гирдобида қолди, у туғма ногирон эди. Болакай тўрт ёшигача тўшакка михланиб қолди, кун бўйи унга онаси қарарди. Кунлар, ойлар, йиллар шу таҳлит ўтди. Токи «Имкон» кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим даргоҳи ишга тушмагунга қадар.
Бизга фарзандингизни ишониб топширишингиз мумкин — Ўзбекистонда «Ақлвой» телеканали иш бошлади
Ўзбекистонда болалар учун мўлжалланган «Ақлвой» телеканали иш бошлади. Бугун Мактабгача таълим вазирлигида бўлиб ўтган матбуот анжумани давомида телеканал ҳақида маълумот берилди ва журналистлар саволларига жавоб қайтарилди.
Ўзбекистондаги боғчаларда роботлар пайдо бўлади
Ўзбекистондаги болалар боғчаларида дастурлашни ўргатадиган роботлар пайдо бўлади. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлигида ўтказилган тадбирда маълум қилинди.
Ўзбекистонда янги кўкрак нишони таъсис этилмоқда
«Мактабгача таълим фидойиси» кўкрак нишони таъсис этилиши мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.
Мактабгача таълим вазирлиги тизимда «тозалаш» ишларини давом эттирмоқда
МТВ мактабгача таълим тизимини бола ҳаққига хиёнат қиладиган виждонсиз инсонлардан халос этиш борасида ўз ишини давом эттирмоқда.
Таълим сифати халқаро стандартлар даражасига чиқишига умид бор
Мактабгача таълим тизимига давлат томонидан берилаётган эътибор йилдан-йилга кучайиб боряпти. МТМлар фаолиятини янада такомиллаштириш, уларни замонавий методлар билан бойитиш мақсадида бир қатор лойиҳалар амалга ошириляпти, инновацион янгиликлар амалиётга татбиқ этиляпти.
Ёғсиз «сарёғ», сохта таомнома ва бошқа талон-тарожлар — боғчалар фаолияти ўрганилди
Ҳисоб палатаси томонидан ижтимоий соҳанинг муҳим бўғинларидан бири, Мактабгача таълими вазирлиги тизимидаги ташкилотларни 2018-2019 йиллардаги бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги ҳамда 2020 йилги харажатларини мақбуллаштириш имкониятлари юзасидан вазирликнинг Ички аудит ва молиявий назорат хизмати билан ҳамкорликда ўрганиш ўтказилди.
Давлатга тегишли боғчалар фаолиятига 1 августдан рухсат берилади
Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг тарбияланувчиларни қабул қилишга пухта тайёрлаш, шу жумладан санитария-гигиеник қоидалар ва хавфсизлик чораларини тўлиқ таъминлаш мақсадида уларнинг фаолиятига жорий йилнинг 1 августидан бошлаб рухсат берилади. Бу ҳақда Республика махсус комиссияси қарорида айтилган.
Болалар боғчалари фаолиятига чеклов ўз кучида қолади
Мактабгача таълим вазирлиги хабарига кўра, коронавирусга қарши кураш Республика Махсус комиссиясининг жорий йил 8 майдаги алоҳида ҳудудларда карантин чораларини юмшатиш ҳақидаги қарорига қарамай, хавфсизликни таъминлаш мақсадида таълим муассасалари ва ўқув курслари, шу жумладан
Мактабгача таълим вазири ўринбосари: «Болаларни керак бўлса уйига бориб тайёрлаймиз»
Мактабгача таълим вазирлиги ташабббуси билан «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори ижросига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
«Фарзандини боғчага жойлайман деб қийналиб кетди»
Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Тинчлик шаҳарчасидаги 35 ва 37-боғчаларда болаларни навбатга қўйишда инсон омили кузатилган бўлиши мумкин.
Сергелида иккита янги боғча очилди
2019 йил 23 ноябрь куни Тошкент шаҳар Сергели туманида иккита давлат мактабгача таълим ташкилотининг (кейинги ўринларда — МТТ) очилиш маросими бўлиб ўтди.
Вазирлик тарбиячига чора кўришни сўраб, прокуратурага мурожаат қилади
Урганч тумани 2-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси С.С. ўзи раҳбарлик қиладиган гуруҳ тарбияланувчиларига нисбатан куч ишлатаётгани акс этган видео кенг оммага тарқалгани ҳақида хабар берилган эди.
Бекободдаги боғчада оммавий заҳарланишга нима сабаб бўлгани айтилди
Жорий йилнинг 27 сентябр куни Бекобод шаҳар тиббий бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимига 19 нафар бола «ўткир диарея, гастроэнтерит» дастлабки ташҳиси билан келтирилди.Оғир ҳолатлар қайд этилмаган, 3 боланинг ҳолати ўрта оғирликда, 15 нафари қониқарли ва бир бола уйга жўнатилган.
Қашқадарё «бош тарбиячиси» ходимларини сўкиб ташлади (аудио)
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятидаги айрим МТМларда сариёғ ўрнига маргарин берилгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди.
МТВ илк бор мактабгача тайёрлов сертификатларини топширди
27 август куни Мирзо Улуғбек туманида бошланғич таълим олдидан мажбурий йиллик мактабгача тайёрловдан ўтган болаларга илк гувоҳномаларни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Болани боғчага онлайн қабул қилишдаги носозликлар аниқланди
Мактабгача таълим вазирлиги болаларни давлат боғчаларига қабул қилиш механизмида юз берган носозлик учун узр сўраган.
Яшнободдаги боғчада кўзбўямачилик бўлганмиди? Вазирлик инкор этди
Бироз вақт муқаддам Яшнобод тумани ҳоким ўринбосари томонидан Яшнобод туман мактабгача таълим бўлими мудирига барча мудирларни тонг саҳарлаб айтилган жойга олиб чиқиш ҳамда назорат қилувчи идоралар учун маълумотларни сохталаштириш мақсадида қўшимча янги маҳсулотлар харид қилиш
«Лукойл» компанияси Ўзбекистонда бир нечта мактабгача таълим ташкилотини қуради
Мактабгача таълим вазирлиги ва «ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ ўртасида ҳамкорликдаги лойиҳани амалга ошириш тўғрисида битим имзоланди. Ҳужжатда Бухоро, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида бир қатор янги мактабгача таълим ташкилоти (кейинги ўринларда – МТТ)ни қуриш кўзда тутилган.
Самарқандда боғчага ноқонуний қатнайдиган болалар қурилиши битмаган бино ичидан топилди
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ота-оналарни фарзандлари МТТга ноқонуний равишда қатнаши билан боғлиқ хавф-хатарларҳақида огоҳлантиради.
Мактабгача таълим вазирлиги 8 нафар мудирни ишдан бўшатди, 6 нафарига ҳайфсан берди
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Миробод, Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Учтепа туманларидаги мактабгача таълим ташкилоти(МТТ)лари фаолияти мониторингини ўтказди.
Жаҳон банки ажратган маблағлар қандай тақсимланади?
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги 2019 – 2024 йилларда «Болаларнинг эрта ёшдан ривожланишига кўмаклашиш» лойиҳасини амалга оширади. Молиялаштириш учун Жаҳон банкининг 73,85 млн. АҚШ доллари миқдоридаги грант ва кредит маблағлари жалб қилинган.
Ўйинчоқлар ишлаб чиқарувчи ўзбек-хитой қўшма корхонаси тузилади
Бугун, 24 май куни Тошкент шаҳрида «Болаларнинг барвақт ривожланишида инновацион ёндошувлар» деб номланган биринчи ўзбек-хитой форуми бошланди.
Президентнинг «Huawei»га ташрифи, Қибрайдаги гўшт можароси, Путин ва Кимнинг якка суҳбати ва бошқа хабарлар
25 апрель куни ҳам турли қизиқарли воқеалар ва маълумотларга бой бўлмоқда. «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали ушбу кунда Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтади.
Вазирлик: «Болалар таомига бузилган гўшт эмас, тухум солинган»
Жорий йилнинг 23 апрель куни ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Қибрай туманидаги 15-МТМда болалар овқатига сифатсиз гўшт солинаётганлиги ҳақида видеолавҳа тарқалди.
Корейс компанияси Тошкентда Ўзбекистон мактабгача таълим масканлари учун 2000 дона замонавий рақамли пианиноларни топширди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореяга қилган расмий ташрифи чоғида «Буёнг Груп» компанияси билан битим тузилган эди.
МТВ делегацияси ишчи ташрифи билан Хитойда бўлди
Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин бошчилигидаги делегация ишчи ташрифи билан Хитойда бўлди.
«Келинг, уларнинг яхши яшашига имкон берамиз»
Нукус шаҳрида реабилитация марказига эга бўлган биринчи мактабгача таълим муассасаси очилди.
МТВ «инсофсиз мудирлар»га қарши кураш эълон қилди
Мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим тизимида коррупция ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этишда давом этмоқда.
Болалар персонажларини яратиш бўйича танлов эълон қилинди. Бош соврин — 10 млн сўм
Мактабгача таълим вазирлиги Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан ҳамкорликда жорий йил 26 январидан 15 февралига қадар оригинал қаҳрамонлар яратиш бўйича танловда иштирок этиш учун аризалар қабул қилади.
Ўзбекистондаги барча боғчаларга ривожлантирувчи материаллар бепул тарқатилади
Ўқув-услубий тўплам таркибига ҳуснихат дафтарлари, мавзуга оид режалаштириш бўйича журналлар, болаларнинг турли ёшдаги гуруҳлари учун карточка ва плакатлар киради.
2019 йилда қанча боғча қурилиши ва таъмирланиши маълум бўлди
2019 йилда ушбу йўналишда амалга оширилган ишларни 1,5 мартага кўпайтириш режалаштирилмоқда. 2018 йилда мактабгача таълим муассасаларининг сони ўтган йилга нисбатан 5 211 тадан 7104 гача кўпайди.
Болаларни мактабга мажбурий тайёрлаш: Вазирлик тушунтириш берди
Қайд этилишича, бепул 1 йиллик тайёрлов дастурини жорий этиш билан боғлиқ қарор энг яхши жаҳон амалиётлари асосида қабул қилинган, бу амалиётни жорий қилган мамлакатлар юқори малакали инсон ресурслари ҳисобига иқтисодий ривожланишда пешқадамлик қилмоқдалар.
Тошкентда корейс стандартидаги боғча очилди (фото)
2018 йилнинг 10 ноябр куни Мактабгача таълим вазирлигида идора фаолиятининг бир йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унинг доирасида матбуот-анжумани ўтказилди ва Мирзо-Улуғбек туманининг 324-сонли МТМга пресс-тур уюштирилди.
Мактабгача таълим вазирига янги ўринбосар тайинланди
Мактабгача таълим вазирининг аввалги ўринбосари Қаҳрамон Арипов Тошкент ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Вазир ўринбосари Тошкент шаҳар ҳокимига биринчи ўринбосар бўлди
У 2007-2016 йилларда «Асака» давлат-акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси лавозимида ишлаган.
Мактабгача таълим вазирлиги «Xabar.uz» журналисти кўтарган муаммога изоҳ берди
«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталида «Отангга бор, онангга бор». Вазирлик ўз вазифасидан бехабарми?» номли мақола эълон қилинганди. Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати ушбу мақола вазирлик томонидан ўрганиб чиқилганини билдирди.
«Отангга бор, онангга бор». Вазирлик ўз вазифасидан бехабарми?
Ҳозирги шиддатли замонда ҳар дақиқа олтинга тенг. Вақтни арзимас ҳужжатбозликлару сансалорликларга сарфлаш ҳам увол, ҳам ачинарли. Ҳукумат даражасида топшириқлар бўлгани, турли қарорлар чиқарилгани билан вазият ўз измича ўзгариб қолмайди. Масъулиятни олган вазирлик, ташкилот ва идоралар унинг ижроси билан шуғулланишлари керак.
Тошкентда Сежонг университети филиали очилади
Сентябрдан Тошкентда яна бир Жанубий Корея университети филиали иш бошлайди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».
«Шаблонний»дан одамгарчиликкача: боласи боғчага қабул қилинмаган ёлғиз она дарди
«Мен ёлғиз онаман. Фарзандим 2 ёшга тўлди. Энди ишга чиқишим керак, чунки ишхонам декрет пули тўлашни тўхтатди. Лекин боғчалар 3 ёшдан қабул қиламиз, 2 яшар болани олмаймиз, деяпти. Агар боламга қарасам, қандай кун кўраман? Агар ишга чиқсам, ҳеч кимим йўқ, боламга ким қарайди? Бунақа вазиятда нима қилай, илтимос, маслаҳат беринг».
Мактабгача таълим вазирлиги раҳбариятида ўзгариш
Кеча, 9 март куни Мактабгача таълим вазирлигида Бош вазир ўринбосари К.Акмалов ва Мактабгача таълим вазири А.Шин иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унинг ўрнида ишлаган Гулчеҳра Жўраевна Юлдашева бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Боғча тарбиячилари педагогика олий ўқув юртларида бепул қайта тайёрланади
2018 йилнинг 22 февраль куни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида мактабгача таълим муассасаларини юқори малакали дефектолог (логопед), амалий психология ва мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси қайта тайёрлов курсларига қабул қилинган илк тингловчилар учун ўқув машғулотлари бошланди.
Олий таълимда 3 йиллик янги бакалавр тизими, Тошкентда эса янги университет
Йиғилишда мактабгача таълим муассасалари тарбиячиларининг савияси, билими ва кўникмалари масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Тизимда фаолият юритаётган қарийб 60 минг тарбиячининг атиги 21 фоизи олий маълумотли, 79 фоизи эса ўрта махсус маълумотга эга экани қайд этилди.
Шавкат Мирзиёев: «Болалар боғчада деярли балиқ емаяпти»
Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг жойлардаги бўлинмалари раҳбарлари боғчаларда болаларнинг белгиланган меъёрлар асосида соғлом ва тўғри овқатланишини ташкил этишга шахсан масъул бўлади.
Шавкат Мирзиёев: «Боғча қиламан деб алдаб кетаётган «тадбиркорлар» ҳам бор»
Янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган боғчаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини сифатсиз тайёрлаш, қурилиш ва таъмирлаш ишларини охирига етказмаслик, баъзиларини таъмирламасдан қолдириб кетиш ҳолатлари кўп учраётгани танқид остига олинди.
Молия вазирлиги боғчаларга етказиладиган озиқ-овқатлар ўзлаштирилаётганини аниқлади
Бу каби камчиликларни бартараф этиш мақсадида Молия вазирлиги томонидан бюджет муассасаларини молиялаштиришдаги мавжуд муаммоларни аниқлаш юзасидан жойларга чиққан ҳолда ўрганишлар олиб борилди.