Болалар персонажларини яратиш бўйича танлов эълон қилинди. Бош соврин — 10 млн сўм
Мактабгача таълим вазирлиги Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан ҳамкорликда жорий йил 26 январидан 15 февралига қадар оригинал қаҳрамонлар яратиш бўйича танловда иштирок этиш учун аризалар қабул қилади, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Яратилган тасвирлардан болалар адабиёти ҳамда МТВнинг мультимедиа маҳсулотларида фойдаланилиши мумкин.
Танлов доирасида иштирокчилар (ёки иштирокчилар жамоаси) ўзбек ҳалқи маданияти, анъаналари ва ўзига хослиги билан рамзий боғлиқ бўлган болалар персонажлари/персонажлар гуруҳи (одамлар, ҳайвонлар, тўқима қаҳрамонлар, жонсиз предметлар)ни яратишлари лозим.
Танлов икки босқичда бўлиб ўтади: биринчи босқичда ҳалқ томонидан овоз бериш асосида 10 та энг яхши иш танлаб олинади, иккинчи босқичда эса комиссия битта ғолиб ва иккита совриндорни танлаб олади. Бош соврин — 10 млн.сўм.
Якуний босқич очиқ муҳокама шаклида ўтказилади. Комиссия учта энг яхши ишни, 14 ҳудуддаги МТМ болалари эса «Болалар меҳрини қозонган иш» бўйича ғолибларни танлаб оладилар.
Танлов ғолиб ва совриндорлари фахрий диплом, ҳомийларнинг эсдалик совғалари, шунингдек МТВ пул мукофоти билан тақдирланади.
Биринчи ўрин — 10 млн. сўм;
Иккинчи ўрин — 6 млн.сўм;
Учинчи ўрин — 4 млн.сўм.
Танловга жисмоний ва юридик шахслар www.tanlov.mdo.uz да кўрсатилган шартлар бўйича очиқ оферта шаклида қўйиладилар. Ҳар бир иштирокчидан чекланмаган миқдорда ишлар қабул қилинади. Танловга ўз ишини юборган шахс автоматик тарзда очиқ оферта шартларини қабул қилган ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter