Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мактабгача таълим вазирлиги фотокўргазма учун танлов эълон қилди

Мактабгача таълим вазирлиги фотокўргазма учун танлов эълон қилди

UNESCO ва Мактабгача таълим вазирлиги Тошкентда кичик ёшдаги болаларни таълим-тарбия бериш бўйича II Бутунжаҳон конференцияси доирасида бўлиб ўтадиган кенг кўламли фотокўргазма учун танлов эълон қилган эди.

Ушбу хабар эълон қилинганидан сўнг Ўзбекистонда 100 дан ортиқ фотосуратчилар ўз ишларини юборишди ва 450 дан ортиқ болалар иштирокидаги фотосуратлар жамланмаси тўпланди.

Ташкилотчилар мамлакатдаги барча фотосуратчиларни 30 октябрга қадар давом этадиган танлов учун ўз ишларини юборишга чорлайди.

«Uzbekistan» фотосуратлар тўпламига кирадиган ғолиб муаллифлар ўз ишлари билан Париждаги фотокўргазмада шахсан қатнашиш имкониятига эга бўладилар.

Дунё бўйлаб фотосуратчиларнинг эътиборини жалб қилиш ва бутун дунё бўйлаб экспозицияни тўплаш учун халқаро маслаҳатчи ва эксперт Бенуа Делпланк раҳбарлигидаги жамоа фотосуратларни танлаш учун жалб қилинди. У профессионал продюсер бўлиб, санъат майдончалари учун экспозицияларни ташкил қилишда кенг тажрибага эга.

Фотокўргазма 14-20 ноябр кунлари «Ҳумо Арена»да бўлиб ўтади. Кириш бепул, аниматорлар, ўйин майдонлари оналар ва болалар учун ишлайди.

Фотосуратчилар учун батафсил техник талаблар қуйидаги ҳавола орқали билдирилган. 





Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг