Бухорода директор хизмат хонасида пора билан ушланди

Бухоро вилояти Олот туманидаги мактабгача таълим ташкилоти директори пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, Олот туманидаги 24-сонли мактабгача таълим ташкилоти директори фуқаро Ш.П.ни бир штат бирлигида ўт ёқувчи вазифасига ишга қабул қилиши эвазига ундан 1 миллион 200 минг сўм миқдорида пул талаб қилган.
Бунча миқдордаги пулни пора сифатида беришга шароити бўлмаган Ш.П. ҳолат юзасидан ички ишлар органларига мурожаат қилишга мажбур бўлган. Вилоят ҳуқуқ-тартибот органларининг ҳамкорликдаги ҳаракати натижасида таълим ташкилоти директорининг мақсади амалга ошмаган.
Жорий йилнинг 18 октябрь куни тахминан соат 13:30ларда ўтказилган тезкор тадбирда директор ўзининг хизмат хонасида талаб қилинган пулларни олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан мактабгача таълим ташкилоти директорига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter