Ливиядаги сув тошқини қурбонлари сони 11 минг нафардан ошди
Ливиядаги тошқинлар оқибатида қурбонлар 11 мингдан, бедарак йўқолган 20 мингдан ошгани маълум бўлди. Мутахассислар қурбонларнинг бундай даражада кўплиги сабаблари ҳақида ҳали ҳамон аниқ фикр билдирмаган, аммо деярли кўпчилик узоқ йиллар давомида тўғонларнинг керакли ҳолатда сақланмаганини асосий сабаблардан бири сифатида кўрсатишмоқда.
Ливия қирғоқларида 55 муҳожир сувга чўкиб кетди
Ташкилот маълумотларига кўра, кема ҳалокати 25 апрел, сешанба куни содир бўлган.
6000 йил илгари тарвузлар қандай бўлган?
Археологлар Ливия (Шимолий Африка)даги қазилмалар чоғи қадимги тарвуз уруғларини топишди.
Ливия соғлиқни сақлаш вазири ҳибсга олинди
Кислород баллонларини сотиб олиш ва ўрнатишда коррупцияга аралашган.
Мўъжиза туфайли ўлимдан қутулиб қолган сиёсатчи энди президентлик учун курашмоқчи
Ливиянинг собиқ раҳбари марҳум Муаммар Қаззофийнинг ўғли Сайфул Ислом Қаззофий ўн йиллик танаффусдан кейин илк бор интервью берди.
Ливияда жангарилар Президент кенгаши мажлисига ҳужум уюштирди
Ҳужум қилганлар умумий разведка хизмати раҳбари Ҳусайн ал-Аибани истеъфога чиқариб, ўрнига Имад ал-Тараблусини қайтаришни талаб қилишган.
«Ливияни қайта тиклаш учун 500 миллиард доллардан кўпроқ пул керак» — мутахассис
Ўн йиллик беқарорликдан сўнг Ливияда кенг кўламли реконструкция лойиҳаларини ўтказиш учун 500 миллиард доллардан кўпроқ маблағ керак бўлади, дейди Ливия қурувчилар касаба уюшмаси раҳбари Абделмажид Муҳаммад Кашир РИА Новости билан суҳбатда.
Ливиядаги портлашда икки генерал ҳалок бўлди
Пойтахт Триполи яқинидаги Жанзур шаҳарчасида жойлашган ҳарбий-денгиз билим юртида портлаш юз берди
Ливия жаҳон нефть бозори нархларини тушириб юборди
Қамалга қадар Ливия кунига ер қаъридан 1,3 миллион баррел нефть тортиб оларди, кейин кўрсаткич 10 баравар камайиб кетганди.
Миср нега Ливияга бостириб кирмоқчи?
Мамлакат раҳбари Миср қўшинини жанговар шай бўлишга чақирди.
Генерал Ҳафтар армияси Триполини эгаллаш арафасида — БМТ
76 ёшли генерал 1969 йили монархияни ағдариб ҳукумат тепасига келган ва 2011 йилда исён оқибатида ағдарилиб ўлдирилган Муаммар Қаддофийнинг собиқ сафдошларидан бўлган. 1990-йиллардан унинг ўзи Қаддофийнинг ашаддий рақибларидан бирига айланди.
Ливияда Халифа Хафтарнинг штаби портлатилди
Ливия миллий армияси фелдмаршали Халифа Хафтарнинг штабида икки марта портлаш бўлди. Хабарда айтилишича, Дерна шаҳридаги штаб яқинида иккита автомобил портлатилган.
Ливияга фуқаролар уруши хавф солмоқда
Айрим мамлакатлар БМТ хавфсизлик кенгаши Ливияга қурол етказишга қўйган эмбаргони бузмоқда, бунинг оқибатида низонинг ҳар икки томонида турганлар тиш-тирноғигача қуролланиб олмоқда.
Ливиядаги энг йирик нефть конига қуролли ҳужум уюштирилди
Ливия жанубидаги ушбу кон жойлашган ерлар шу йилнинг февраль ойида маршал Халифа Ҳафтар тарафдорлари қўлига ўтганди.
Трамп Ливия фельдмаршали Ҳафтар билан мулоқот қилди
АҚШ президенти Доналд Трамп Ливия миллий армиясига қўмондонлик қилаётган фельдмаршал Халифа Ҳафтар билан мулоқот қилди.
Триполи учун жанг: қурбонлар сони кўпаймоқда
Ливия пойтахти Триполи атрофидаги жангларда камида 121 киши ҳалок бўлган, 561 киши турли даражада жароҳат олган.
Ливияда ишлаб турган ягона аэропорт бомбардимон қилинди
Мамлакат пойтахти Триполи шаҳридан 8 километр узоқликда жойлашган Митига халқаро аэропорти ўққа тутилгандан сўнг ҳукумат томонидан ёпилди. Хабар қилинишича, йўловчилар терминалдан чиқиб кета бошлаган.
АҚШ Ливиядан қўшинларини олиб чиқиб кетишини эълон қилди
АҚШнинг Африкадаги қўшинлари қўмондонлиги Ливия ҳудудидан ўз аскар ва офицерларини олиб чиқиб кетишга қарор қилди. Бунга сабаб сифатида мамлакатда вазият қалтислашгани кўрсатилган.
Ливияда урушнинг янги босқичи, Хафтар кучлари пойтахтга яқинлашди
Юриш давомида Халифа Хафтар қўл остидаги кучлар БМТ томонидан қўлланилаётган миллий бирлик ҳукуматини ағдаришни мақсад қилган. Қўмондон ўз юришини «Триполини озод қилиш бўйича операция», деб номлаган.
Ливия соҳилларида 100 нафар муҳожир сувга чўкиб кетди
Ливия соҳилларида муҳожирлар ўтирган 2 та резинали қўлбола қайиқнинг ботиши оқибатида 100 киши ҳалок бўлди.
Трамп «Ливия модели» ҳақида гапира туриб, адашиб кетди
АҚШ президенти Доналд Трамп Шимолий Кореяга таҳдид қила туриб оммавий қирғин қуроллари сиёсати масаласида «Ливия модели»ни чалкаштириб юборди.
Ҳитлернинг Иккинчи жаҳон урушидаги номи чиқмаган иттифоқчилари
Кўпчилик Иккинчи жаҳон урушини бир тарафдан Совет иттифоқи, АҚШ, Буюкбритания ва иккинчи тарафдан Германия, Италия, Япония ўртасидаги муҳораба деб ўйлайди. Тарихга қизиқувчиларгина яна бир нечта давлат у ёки бу тарафда туриб урушганини эслай олади.
Ливиядаги масжидда рўй берган портлаш натижасида 8 киши ҳалок бўлди
«Маджури туманидаги Абу Хурайра масжидига кираверишда сумка бўлган ва унга портловчи модда қўйилган. Ҳозирча қурбонлар сони 8 тани ташкил этмоқда», — дейди маҳаллий аҳолидан бири.
Ливияда қўш теракт. Масжид ёнида кучли портлаш
Иккинчи кучли портлаш кўчанинг қарама-қарши томонида, тахминан 10-15 дақиқадан сўнг, хавфсизлик ва соғлиқни сақлаш хизмати ходимлари воқеа жойига етиб келишгандан кейин содир бўлган.