Ливиядаги масжидда рўй берган портлаш натижасида 8 киши ҳалок бўлди
Бугун Ливиянинг Бенгази шаҳрида портлаш юз берди.
«РИА Новости» хабарига кўра, портловчи модда сумкада бўлиб, масжидга кираверишда ташлаб кетилган. Унинг оқибатида 8 нафар киши қурбон бўлди.
«Маджури туманидаги Абу Хурайра масжидига кираверишда сумка бўлган ва унга портловчи модда қўйилган. Ҳозирча қурбонлар сони 8 тани ташкил этмоқда», — дейди маҳаллий аҳолидан бири.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter