Бандар-Аббосдаги портлашда Исроилнинг қўли борлиги айтилди

Исроил Бандар-Аббосдаги портлашга алоқадор — эронлик депутат Муҳаммад Сирожнинг таъкидлашича, «далиллар» шунга ишора қилмоқда.
Бу тасодиф эмас, аниқ далиллар Исроилнинг алоқадорлигини тасдиқламоқда, деди у.
«Портловчи мослама контейнерларга улар жўнатилган мамлакатларда ёки транспорт йўналиши давомида ўрнатилган. Контейнерларга портлатгичлар ўрнатилишида ички манбаларнинг қўли борлигини ҳам истисно қилмаймиз. Портлашлар тўртта турли жойда юз берди», — қўшимча қилди депутат.
Сўнгги маълумотга кўра, Бандар-Аббосдаги портлаш қурбонлари сони 36 нафарга етган. 28 апрел Эронда мотам куни деб эълон қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter