Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миср нега Ливияга бостириб кирмоқчи?

Миср нега Ливияга бостириб кирмоқчи?

Фото: «Twitter.com»

Миср қонуний асосда Ливияга бостириб кириши мумкин. Бу ҳақда мамлакат президенти Абдул Фаттоҳ Саид Ҳусайн Халил Ас-Сиси маълум қилиб, Миср қўшинини жанговар шай бўлишга чақирган, деб ёзади «Reuters» агентлиги.

Ас-Сисининг айтишича, Миср Ливияда қўллаб-қувватланаётган «террорчилар ва ёлланма жангарилар» томонидан тўғридан-тўғри таҳдидларга дучор бўлди. Шунинг учун Қоҳиранинг ҳар қандай ҳарбий аралашуви энди қонунийдир.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, ҳарбий куч ишлатишдан мақсад 1,2 минг километрга чўзилган Миср чегараларини ҳимоя қилиш, шунингдек, сулҳ тузиш, қўшни давлатда тинчлик ва тартиб ўрнатиш ҳисобланади. Ас-Сисининг бу қарорини БАА ва Саудия Арабистони қўллаб-қувватлаган.

2011 йилда Ливияда фуқаролар уруши бошланган. 1969 йилдан буён мамлакатни бошқариб келаётган полковник Муаммар Каддафи ағдариб ташланган ва ўлдирилган. Айни вақтда Ливияда қўш ҳокимчилик ҳукм сурмоқда: Шарқда Тобрук шаҳрида фельдмаршал Халифа Хафтар бошчилигидаги парламент, Ғарбда Триполида миллий келишув ҳукумати ҳукмронлик қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг