Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ливиядаги энг йирик нефть конига қуролли ҳужум уюштирилди

Ливиядаги энг йирик нефть конига қуролли ҳужум уюштирилди

Фото: «Getty Images»

Ливиядаги энг йирик Аш-Шарара нефть конига қуролланган номаълум шахслар ҳужум уюштирди. Бу ҳақда «Анадолу» агентлиги бугун, 29 апрель куни хабар берди.

Ливия жанубидаги ушбу кон жойлашган ерлар шу йилнинг февраль ойида маршал Халифа Ҳафтар тарафдорлари қўлига ўтганди.

Ҳозирча олинган маълумотларга кўра, қуролли босқиндан жабрланганлар йўқ, инфратузилмага зиён етказилмаган.

Таъкидланишича, мазкур нефть конига илк марта қуролли ҳужум уюштирилиши.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг декабрь ойида маҳаллий туарег қабилалари Аш-Шарарани эгаллаб олганидан сўнг Ливия бу конда нефть қазиб олиш ишларини тўхтатишга мажбур бўлганди. Ўшанда туареглар Ливия миллий нефть компанияси олдига қатор талабларни қўйишганди.

Маълумот учун: Ливия жанубидаги Мурзук чўлида жойлашган Аш-Шарара нефть кони 1980 йили очилган. Аниқланган нефть захиралари уч миллиард баррелга тенг, бу ерда суткасига 340 минг баррель ёки мамлакатдаги нефтнинг учдан бир қисми қазиб олинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг